Жамият

Ўзбекистонда ажрашганларнинг ўртача ёши эркакларда 37, аёлларда 32,9 ёшни ташкил этмоқда
2 ноябр 2023, 10:46

Ўзбекистонда ажрашганларнинг ўртача ёши эркакларда 37, аёлларда 32,9 ёшни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда январь-сентябрь оралиғида ажрашганларнинг ўртача ёши эркакларда 37, аёлларда 32,9 ни ташкил этди. Никоҳланганларнинг ўртача ёши аёлларда 22,5, эркакларда 27,3 ёш бўлган. Ажрашган оилаларнинг ярмидан кўпида фарзанд бўлмаган.

Йил якунигача Тошкентда 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилади
2 ноябр 2023, 09:50

Йил якунигача Тошкентда 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилади

2023 йил якунига қадар Тошкент шаҳридаги жами 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилади. «Зарбдор икки ойлик» тадбири давомида 142 та пиёдалар ўтиш жойлардаги етишмайдиган йўл белгилар ўрнатилмоқда.

Бухоро ЮНEСКОнинг «Ижодий шаҳарлар тармоғи» дастурига киритилди
1 ноябр 2023, 20:52

Бухоро ЮНEСКОнинг «Ижодий шаҳарлар тармоғи» дастурига киритилди

ЮНEСКО Бухорони «Ижодкор шаҳарлар тармоғи»га киритди. 2025 йилда шаҳарда биринчи замонавий дизайн ва ҳунармандчилик биенналеси бўлиб ўтади, унда маҳаллий ҳунармандлар ва рассомлар хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишлари мумкин бўлади.

Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университети ректорлигига қайтди
1 ноябр 2023, 20:33

Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университети ректорлигига қайтди

Абдуқодир Тошқулов 2021 йилгача ректорлик қилган Термиз давлат университетига қайта раҳбар бўлди. Бунгача у олий ва ўрта махсус таълим вазири, президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Сардор Раҳимхон «Вақф» фонди раҳбари ўринбосари этиб тайинланди
1 ноябр 2023, 18:05

Сардор Раҳимхон «Вақф» фонди раҳбари ўринбосари этиб тайинланди

Сардор Раҳимхон «Вақф» фонди раҳбари — хайрия ишлари бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистонда 2025 йилдан ёшга доир пенсия тайинлашда ҳужжат талаб этилмайди
1 ноябр 2023, 15:09

Ўзбекистонда 2025 йилдан ёшга доир пенсия тайинлашда ҳужжат талаб этилмайди

Президент қарорига кўра, ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади. Бунда, 2025 йил 1 мартдан фуқароларга ёшга доир пенсиялар алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда, Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли маълумотларига асосан тайинланади.

ФҲДЁдан ўтмаган шахсларга никоҳ ўқиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади
1 ноябр 2023, 13:08

ФҲДЁдан ўтмаган шахсларга никоҳ ўқиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, энди никоҳи ФҲДЁда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросим ўтказиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Шунингдек, миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб камситиш ҳам шундай жавобгарликни келтириб чиқаради.

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи ошди
1 ноябр 2023, 12:06

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи ошди

1 ноябрдан маҳаллий поездлар чипта нархлари кўтарилди. Хусусан, йўловчи поездларида нархларнинг тариф қисми 44 фоизга, «Афросиёб» электропоездлариники эса 60 фоизга оширилди.

Энди кўп хотинликни тарғиб қилганлар жавобгарликка тортилади
1 ноябр 2023, 11:38

Энди кўп хотинликни тарғиб қилганлар жавобгарликка тортилади

Ўзбекистонда кўп хотинликни тарғиб қилиш БҲМнинг 30 бараваригача (9,9 млн сўмгача) жарима ёки 15 суткагача қамоқ билан жазоланадиган бўлди. Шунингдек, жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш ва жамоат жойларида юзни таниб бўлмас даражада беркитиш ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.

Тошкентда 3 киши Фаластинни қўллаш бўйича ноқонуний митингда қатнашгани учун 15 суткага қамалди
1 ноябр 2023, 09:54

Тошкентда 3 киши Фаластинни қўллаш бўйича ноқонуний митингда қатнашгани учун 15 суткага қамалди

Тошкентда Фаластинни қўллаб-қувватлаш бўйича ноқонуний митингда қатнашгани учун камида уч киши 15 суткага ҳибсга олингани маълум бўлди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари Самарқандда музокара ўтказади
1 ноябр 2023, 09:35

Ўзбекистон ва Франция президентлари Самарқандда музокара ўтказади

1−2 ноябрь кунлари Франция президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади, унда Эммануэль Макрон ва Шавкат Мирзиёев ўртасидаги музокаралар ҳамда икки давлат бизнес-форуми ўтказилади.

Суд Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ёлланма фаолияти учун қамоқ жазосига ҳукм қилди
31 октябр 2023, 22:58

Суд Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ёлланма фаолияти учун қамоқ жазосига ҳукм қилди

Юқори Чирчиқ суди Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ёлланма фаолияти учун беш йилга озодликдан маҳрум қилди. ОАВ, терговга кўра, маҳкум 2014−2015 йилларда Украинада ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР томонида жанг қилгани ҳақида хабар берди.

Исроилдаги айрим ўзбекистонликлар ватанга қайтишни хоҳламаяпти — ТИВ вакили
31 октябр 2023, 17:09

Исроилдаги айрим ўзбекистонликлар ватанга қайтишни хоҳламаяпти — ТИВ вакили

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Исроилдаги 10,5 мингдан зиёд ўзбекистонликларнинг аксарияти кекса ёшдагиларга хизмат кўрсатишини ва улар Ўзбекистонга қайтишни хоҳламаётганини билдирди. У фуқароларнинг моддий қийинчиликлар сабаб ўша шароитда қолиб ишлашга мажбур бўлаётганини айтди.

Янги йилга нима совға қилиш мумкин?
31 октябр 2023, 17:00

Янги йилга нима совға қилиш мумкин?

2023 йилнинг учта ажойиб ASUS ноутбуклари ёқимли совға бўлиши мумкин.

Мирзаобод туманига Сарвар Султонов ҳоким этиб тайинланди
31 октябр 2023, 16:24

Мирзаобод туманига Сарвар Султонов ҳоким этиб тайинланди

Шу вақтгача Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Сарвар Султонов Мирзаобод туманига ҳоким этиб тайинланди.

Хоразмдаги мактабда ўқувчини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди
31 октябр 2023, 15:55

Хоразмдаги мактабда ўқувчини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди

Тармоқларда Боғот туманидаги мактабда ўқитувчи ўқувчини дўппослагани акс этган видео тарқалди. Хоразм вилояти мактаб таълими бошқармаси воқеадан сўнг ўқитувчи ишдан олингани, болалар омбудсмани эса ўқувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилишини билдирди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ССБ бошлиғининг ҳашар бўйича топшириғини «мажбурий меҳнат эмас» дея атади
31 октябр 2023, 15:01

Тошкент вилояти ҳокимлиги ССБ бошлиғининг ҳашар бўйича топшириғини «мажбурий меҳнат эмас» дея атади

Тошкент вилояти ҳокимлиги вилоят ССБ бошлиғи тиббиёт ходимларини «ўзбекона қадриятларга ҳурмат ва она табиатга эътибор нуқтаи назаридан» ҳашарда қатнашишга чақирган, деб баёнот берди. Аввалроқ вилоят ҳокими ҳашарда қатнашиш ташаббуси ижтимоий муассаса раҳбарларининг ўзидан чиққанини таъкидлаган.

Тошкентда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтган 6000 дан ортиқ пиёда жаримага тортилди
31 октябр 2023, 14:47

Тошкентда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтган 6000 дан ортиқ пиёда жаримага тортилди

Пойтахтда «Диққат пиёда» тадбири доирасида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган 6000 нафардан ортиқ пиёда жаримага тортилди, деди Тошкент ЙҲХБ бошлиғи Рафиқжон Жалилов. 57 нафар ҳайдовчига эса пиёдаларга йўл бермагани учун чора кўрилган. Жойларда 34 та тугмачали светофор ўрнатилган.

UzPost Ўзбекистон бўйлаб жўнатмаларни 24 соат ичида етказиб беришни йўлга қўйди
31 октябр 2023, 13:02

UzPost Ўзбекистон бўйлаб жўнатмаларни 24 соат ичида етказиб беришни йўлга қўйди

UzPost («Ўзбекистон почтаси») республика бўйлаб жўнатмаларни 24 соат ичида етказиб бериш хизматини йўлга қўйди. Хизмат нархи 1 кг учун 15 минг сўмдан бошланади, қўшимча килограмм учун 3 минг сўмдан тўланади. Мижозлар сайтда етказманинг боришини кузатиши мумкин бўлади.

Ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?
31 октябр 2023, 12:28

Ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда ноябрь ойи қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Ой давомида ҳарорат кечалари 0…+10 даражагача, кундузи +7…+20 даражагача ўзгариб туради. Баъзан -2 даражагача тушиши мумкин. Ёғингарчилик меъёрий, баъзи жойларда кўпроқ бўлиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг