31 октябрь куни Сирдарё вилоятининг Халқ депутатлари Мирзаобод тумани кенгашида Сарвар Султонов туманга янги раҳбар этиб тайинланди. Унинг номзодини вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев тавсия қилди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Сарвар Султонов шу кунгача Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

У 1989 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2011 йил Гулистон давлат университетининг бакалавр, 2013 йил Тошкент ахборот технологиялари универсиетининг магистратура босқичини тамомлаган.

Ҳозирча Ширин туманига янги раҳбар тайинлангани йўқ.