Тармоқларда аёл 3 нафар кичик ёшдаги болаларга уларни ва ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат алоҳида назоратига олинганини билдирди.
Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига 22−23 ноябрь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юз бериши мумкин.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги иммунизация дастурини рақамлаштириш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида UNICEF ва Gavi компанияларидан 3,4 млн долларлик ускуналарни қабул қилиб олди.
Baraka Market дўконлар тармоғи харидлардан қандай қилиб 16 фоизгача кешбэк олиш мумкинлигини маълум қилди.
Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво илиқ бўлиб, ҳарорат +24…+27 даражагача кўтарилади. Чоршанба куни нам ҳаво массаси тарқалади ва республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади. 23−24 ноябрь кунлари ҳарорат кечаси +3…+6 илиққача, шимолда −1…−3 даража совуққача пасаяди.
Юнусобод туманида 32 ёшли эркак кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан сакраб, жонига қасд қилди. Воқеадан икки кун олдин у хотинига «осмонда учгиси келаётгани»ни айтган. Бош прокуратура эркак 2020 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда туришини билдирди.
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси ходимлари «Яшил макон» лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида кўчат экди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этди. У бошловчи сифатида 8 мингга яқин концерт ва тадбирда иштирок этган.
Пойтахтда чақириққа борган тез ёрдам фельдшери беморга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Тез тиббий ёрдам маркази раҳбарияти «Газета.uz»га ходим фаолияти бўйича текширув тайинлангани ва ишчи гуруҳ экпертиза ўтказаётганини маълум қилди. ССВ вакили «Бу очиқ қоладиган масала эмас», дея таъкидлади.
Пойтахтдаги 217-мактабда икки синфдош жанжал оқибатида муштлашди. Директор болаларнинг бирига танбеҳ бераркан, уни тепиб, ҳақорат қилди ва юзига тарсаки туширди. Ҳолатни ҳуқуқ-тартибот идоралари ўрганяпти. Мактаб бошқармаси воқеани қоралаб, бу «педагог обрўсига путур етказишини» таъкидлади.
«Адолат» партияси Чилонзор туманидаги уй ва дўконларда «реновация» ўтказиш ҳақидаги қарор лойиҳасига муносабат билдирди. Партия «реновация»нинг мустаҳкам қонунчилик асослари бўлмагунча унинг асосида Тошкент шаҳрида янги қурилишларни амалга оширишга қарши чиқди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинорежиссёр Хайрулла Жўраев 78 ёшида вафот этди. У 1992−1996 йилларда Давлат кинокомпаниясининг раиси, президентнинг давлат маслаҳатчиси ва маданият ишлари вазири лавозимларида фаолият юритган.
Шухрат Садиков Адвокатлар палатаси раиси этиб сайланди. У шу пайтга қадар палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Самарқандда Instagram орқали молиявий пирамида ташкил этганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Улар 20 фоиз тўлов қилиб, 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб келгани айтилмоқда. 45 нафар фуқародан дастлабки тўлов сифатида 479 млн сўм олгани аниқланди.
1991 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон рамзларидан бири — Давлат байроғи қабул қилинган эди. Ушбу тарихий сана муносабати билан «Газета.uz» байроқлар ҳақида тест тайёрлади.
Президент Тошкент шаҳридаги Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 автомобиль йўли чорраҳасида бунёд этиладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди. Лойиҳага кўра, 1 та кўприк, 3 та туннель, 4 тадан айланма ва қўшимча йўллар қурилади.
Шавкат Мирзиёев 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ўтказиладиган Олимпия шаҳарчасини бориб кўрди. 100 гектарли ҳудудда 10 минг ўринли стадион, велодром, сув спорти саройи ва жамоавий ўйинлар мажмуалари қурилади. Шаҳарча илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлиши режалаштирилган.
Рингдаги ўзбекистонлик боксчилар жангини кузатган Эвандер Холифилд ва Руфат Рисқиев, Баҳодир Жалоловга ғолибликни тақдим қилган нокаут, тўқнашувларни шарҳлаган Майк Тайсон ва ҳаяжонларга бой Тошкент профессионал бокс кечасидан — «Газета.uz» фоторепортажи.
Ўзбекистонда энг катта ҳисобланган «Каттақўрғон» полигонида 17 ноябрда Ми-8 вертолёти қулади, унинг бутун экипажи ҳалок бўлган. Бу охирги 20 йилда Ўзбекистонда ҳарбийлар жабрланган ягона авиаҳалокат эмас. «Газета.uz» Ўртачирчиқ, Фарғона ва Шерободда юз берган бахтсиз ҳодисаларни ёдга олади.
Сингапур институти ва Тошкент божхона бошқармаси олдида «доимий юзага келадиган тирбандликларни ҳисобга олиб», «замонавий» йўл ўтказгич қуриш таклиф этиляпти. «Газета.uz» аввалроқ қуриб бўлинган йўл ўтказгичлар мисолида улар қанча жой эгаллаши ва шаҳар муҳитини ёмонлаштиришини кўрсатиб берганди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг