18 ноябрь куни Адвокатлар палатасининг IV конференциясида палата раиси этиб Шухрат Шавкатович Садиков сайланди, дея хабар бермоқда палата матбуот хизмати.

Шухрат Садиков 1962 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1988 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида турли хил ташкилотларда ҳуқуқшунос, адвокатлик тузилмаларида адвокат, халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгаши депутати, халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг Суд-хуқуқ масалалари бўйича комиссияси раиси лавозимларида иш олиб борган.

Шу пайтга қадар Шухрат Садиков Qomus адвокатлик ҳайъати адвокати ҳамда Адвокатлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди. У мазкур лавозимда Алим Эрназаровнинг ўрнини эгаллади.