22−23 ноябрда Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги раҳбари директори Шерзод Ҳабибуллаев огоҳлантирди.

Қайд этилишича, 21−23 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 21 ноябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 22 ноябрда республиканинг катта қисмида, 23 ноябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади.

сел-сув тошқин хавфи, тоғли ҳудудлар

22 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида, 23 ноябрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

22−23 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйлаб 21−22 ноябрда баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 22−25 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Ҳаво ҳарорати 22−24 ноябрда +13…+18 даражагача, баъзи жойларда +10…+12 даражагача пасаяди. 23−24 ноябрь кунлари кечаси ҳарорат +3…+6 даража илиққача пасаяди, шимолда −1…−3 даража совуққача бўлиши мумкин.