19 ноябрь куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ходимлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида кузги кўчат экиш мавсумида иштирок этди, деб хабар берди бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов.

Унга кўра, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида бодом, садақайрағоч, эман, қрим қарағайи сингари мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Президент ташаббуси билан 2021 йил ноябрь ойидан бошлаб ҳар йили 200 миллион туп дарахт экиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 25 октябрдан 1 декабргача давом этадиган жорий куз мавсумида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган. Шавкат Мирзиёев шанба куни Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирига кўчат ўтқазди.

Фото

абдулла арипов, вазирлар маҳкамаси, дарахтлар, яшил макон