Сиёсат

Ўзбекистон президенти Эроннинг олий диний раҳбари билан учрашди
19 июн 2023, 09:31

Ўзбекистон президенти Эроннинг олий диний раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон президенти Теҳронда Эрон олий диний раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий билан учрашди. Ҳамкорлик масалалари ва минтақавий кун тартиби муҳокама қилинди. Шавкат Мирзиёев Эрон инновациялар ва технологиялар кўргазмасини ҳам бориб кўрди.

Ўзбекистон ва Эрон қатор ҳужжатларни имзолади
18 июн 2023, 22:39

Ўзбекистон ва Эрон қатор ҳужжатларни имзолади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Теҳронда Эрон президенти Иброҳим Раисий билан музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Шунингдек, ҳукуматлар, идоралар ва вилоятлар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Фото: Шавкат Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи бошланди
18 июн 2023, 14:11

Фото: Шавкат Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи бошланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Эронга борди. Теҳрондаги «Меҳробод» халқаро аэропортида уни мамлакат саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Имзолар камлиги сабаб «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказиш рад этилди — Адлия вазирлиги
18 июн 2023, 12:49

Имзолар камлиги сабаб «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказиш рад этилди — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги янги — «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказиш имзолар етарли бўлмагани сабабли рад этилганини билдирди. Партияга бирлашмоқчи бўлган фуқаролар рўйхатига вафот этганлар, вояга етмаганлар ва хорижда яшаётганларнинг ҳам имзолари киритилгани маълум бўлди.

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов сенатор бўлди
18 июн 2023, 10:23

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов сенатор бўлди

Олий Мажлис Сенатида Хоразм вилоятидан бўшаб қолган ўринга 2022 йил декабридан бери вилоят ҳокими сифатида ишлаб келаётган Жўрабек Раҳимов сайланди.

Ўзбекистон президенти Эронга расмий ташриф билан боради
17 июн 2023, 21:04

Ўзбекистон президенти Эронга расмий ташриф билан боради

Ўзбекистон президенти 18 июнь куни расмий ташриф билан Эронга боради. Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий ва мамлакат олий диний раҳбари Али Хоманаий билан учрашади.

Экопартия номзоди 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди
16 июн 2023, 16:01

Экопартия номзоди 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди

Экологик партиядан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев 2030 йилдан бошлаб 2009 йилдан кейин туғилганларга ёшидан қатъи назар сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди. Шунингдек, у 2030 йилдан ички ёнув двигателли автомобилларни сотиш ва импорт қилишни тақиқлаш тарафдорилигини таъкидлади.

Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
16 июн 2023, 11:11

Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Тринидад ва Тобаго республикаси Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 144-давлат бўлди. Нью-Йоркда икки давлатнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан бу борада қўшма коммунике имзоланди.

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев сенатор бўлди
16 июн 2023, 10:34

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев сенатор бўлди

Олий Мажлис Сенатида Сирдарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Акмал Маҳмудалиев сайланди.

Ўзбекистон президенти Хитой раисини 70 ёши билан табриклади
15 июн 2023, 15:44

Ўзбекистон президенти Хитой раисини 70 ёши билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга 70 ёшга киргани муносабати билан табрик йўллади. Шунингдек, уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Транспорт вазири баскетбол федерацияси раиси бўлди
15 июн 2023, 15:12

Транспорт вазири баскетбол федерацияси раиси бўлди

2020 йилдан бери Ўзбекистон транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Илҳом Махкамов эндиликда Баскетбол федерациясига ҳам раислик қилади.

Беларусь билан янги мультимодал транспорт коридорини яратиш масаласи муҳокама қилинди
15 июн 2023, 11:51

Беларусь билан янги мультимодал транспорт коридорини яратиш масаласи муҳокама қилинди

Тошкентда Беларусь делегацияси билан Беларусдан Покистонгача бўлган янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантириш, шунингдек, миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масалалари муҳокама этилмоқда. Мультимодал коридорни биргаликда яратиш ташаббусини Абдулла Арипов илгари сурганди.

Ашраф Салайдинов Миробод тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди
15 июн 2023, 09:38

Ашраф Салайдинов Миробод тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сайлов учусткалари брайль трафаретлари билан таъминланади — МСК
14 июн 2023, 12:38

Сайлов учусткалари брайль трафаретлари билан таъминланади — МСК

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди ҳамда ушбу трафаретлар билан ҳар бир сайлов участкасини таъминлаш чоралари белгиланди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сенатор бўлди
13 июн 2023, 16:35

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сенатор бўлди

Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сайланди.

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлагида юк поезди ҳаракати йўлга қўйилди
13 июн 2023, 14:02

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлагида юк поезди ҳаракати йўлга қўйилди

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб Хитойнинг Ланджоу стансиясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат илк блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Қиймати 2,5 млн долларни ташкил этувчи юк поезди 15 кунда келиши белгиланган.

Шавкат Мирзиёев Хоразмда сайловолди кампаниясини давом эттирмоқда
13 июн 2023, 13:55

Шавкат Мирзиёев Хоразмда сайловолди кампаниясини давом эттирмоқда

Сайловолди ташвиқотини Нукусдан бошлаган ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Урганчга келди.

Аҳолидан мол-мулк ва ер солиғи бўйича пеня кечиб юборилади — Шавкат Мирзиёев
13 июн 2023, 09:36

Аҳолидан мол-мулк ва ер солиғи бўйича пеня кечиб юборилади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Ўзбекистон аҳолисининг 500 млрд сўм мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича пенядан кечиб юборилишини айтиб, «Очиқ бюджет» лойиҳасига ажратиладиган маблағни оширишга ваъда берди. Лойиҳалар ғалаба қозониши учун 1500 та овоз олиши керак.

«Олис овуллардаги болалар учун автобуслар қатновини Қорақалпоғистондан бошлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
12 июн 2023, 23:23

«Олис овуллардаги болалар учун автобуслар қатновини Қорақалпоғистондан бошлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш Қорақалпоғистондан бошланган эди. Олис овуллардаги болалар учун мактаб автобуслари қатновини йўлга қўйиш ҳам шу заминдан бошланади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, у республика мактабларида тўлиб-тошган синфлар бўлмаслигига ваъда берди.

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг муносиб фарзанди бўлишга ҳаракат қиламан»
12 июн 2023, 22:46

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг муносиб фарзанди бўлишга ҳаракат қиламан»

Шавкат Мирзиёев президентликка номзод сифатида сайловчилар билан илк учрашувини Нукусда ўтказди. У ҳар кунини халққа хизмат қилишга бағишлашга ваъда берди. Нафақат Ўзбекистон, балки Қорақалпоғистоннинг фарзанди эканини яна бир бор таъкидлади. «Шунга муносиб бўлиш учун ҳаракат қиламан», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг