Сиёсат

«Ҳеч қандай „лазейка“ ларга жой қолмасин». Дониёр Ғаниев Ер кодексига киритилаётган ўзгартишлар ҳақида
16 июл 2021, 11:05

«Ҳеч қандай „лазейка“ ларга жой қолмасин». Дониёр Ғаниев Ер кодексига киритилаётган ўзгартишлар ҳақида

Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ерга оид президент фармони, унинг асосида Ер кодексига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан фикр билдириб, қонунчиликда «лазейка"лар қолдириб кетилаётганига эътибор қаратди. Жумладан, чет эл фуқаролари ва юридик шахсларига ерни ижрага бериш, ДХШ асосида ердан фойдаланиш, кўп квартирали уйга туташ участкаларни ажратиш, қолаверса, якка тартибдаги уйни хусусий мулк тарзида бериш масалаларида қонунчиликда «бўшлиқ"лар қолдирилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон маслаҳатлар платформасини ташкил этмоқда
16 июл 2021, 10:57

Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон маслаҳатлар платформасини ташкил этмоқда

Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон Афғонистон тинчлик жараёни ва можародан кейинги даврда тартибга солишни қўллаб-қувватлаш учун тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этмоқдалар.

Покистон бош вазири афғон муаммосини ҳал қилишга Туркияни жалб этиш таклифини билдирди
16 июл 2021, 10:00

Покистон бош вазири афғон муаммосини ҳал қилишга Туркияни жалб этиш таклифини билдирди

Покистон бош вазири Имрон Хон Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Туркияни Афғонистон можаросини ҳал этишга жалб қилиш ҳамда Афғонистон қўшнилари саммитини ўтказиш таклифини билдирди.

Ўзбекистон ва Покистон стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолади
16 июл 2021, 02:25

Ўзбекистон ва Покистон стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолади

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон Ўзбекистон ва Покистон ўртасида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолади. Шунингдек, транзит ва савдо тўғрисидаги ҳамда ишбилармонлар ва сайёҳлар учун виза тартибларини соддалаштириш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар, қолаверса, 500 млн долларлик келишувлар ҳам имзоланди.

15 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 июл 2021, 20:30

15 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг бошқа мамлакатлар етакчилар билан учрашуви, блогер Отабек Сатторий иши, Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилиши — «Газета.uz»нинг 15 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғани билан учрашди
15 июл 2021, 19:18

Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғани билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани Тошкентдаги учрашувда афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг имкони йўқлиги таъкидланди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистонда барқарор тинчликка эришилишига фаол кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.

Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилди
15 июл 2021, 16:49

Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилди

Тошкентда Марказий Осиё халқаро институтининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу муассаса минтақавий ҳамкорлик истиқболларини экспертлар муҳокама қиладиган майдонга айланади.

Ҳукумат эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак — Алишер Қодиров
15 июл 2021, 15:06 2

Ҳукумат эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров таъкидлашича, ташкилотларда мажбурий эмлаш тизимини йўлга қўйиш мумкин. Бундан ташқари, у вакцина олмаган фуқароларнинг эркини чеклаш кераклигини айтди. «Бизнинг ишончимиз билан ваколатли бўлган ҳукумат, эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида, эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак», — дейди Алишер Қодиров. Аввалроқ, депутат Расул Кушербаев ҳам «оммавий эмлашни ихтиёрийликдан мажбурийликка ўтказиш кераклиги»ни таъкидлаган эди.

АҚШ Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва террорчиларга қарши агрессив ҳаракатлар борасида музокараларни давом эттиради
15 июл 2021, 13:01

АҚШ Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва террорчиларга қарши агрессив ҳаракатлар борасида музокараларни давом эттиради

АҚШ Афғонистондаги тинчлик бўйича музокараларни қўллаб-қувватлашда ва Афғонистон мудофаа кучларига ёрдам беришда давом этади, дея маълум қилди АҚШ президентининг маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл Тошкентдаги йиғилишда. «Биз Қўшма Штатларга ва иттифоқчиларимиз ҳамда шерикларимиз хавфсизлигига таҳдид солувчи террорчиларга қарши агрессив ҳаракатларимизни давом эттирамиз», — деди у.

Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди
15 июл 2021, 12:18

Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди. Учрашувда Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилган.

«АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатлари мустақиллигини қўллаб-қувватлашдаги позициясини қадрлаймиз» — Абдулазиз Камилов
15 июл 2021, 11:57

«АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатлари мустақиллигини қўллаб-қувватлашдаги позициясини қадрлаймиз» — Абдулазиз Камилов

«Марказий Осиё Мамлакатлари — АҚШ» формати минтақада ҳамкорликни ривожлантиришнинг ноёб модели ҳисобланади. У иқтисодиёт, энергетика ва савдо соҳасидаги алоқаларни яхшилашга, хавфсизликка таҳдидларга биргаликда жавоб беришга ёрдам берди, дея таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов.

14 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 июл 2021, 20:36

14 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Амир Темур хиёбонидаги оммавий тўпланиш, Буюк Британиянинг «олтин визаси»ни олган ўзбекистонликлар, ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар, Янги Ўзбекистон университетининг контракт нархи, Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилиши — «Газета.uz»нинг 14 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

ШҲТ Афғонистондаги можаро иштирокчиларини куч ишлатишдан тийилишга чақирди
14 июл 2021, 18:36

ШҲТ Афғонистондаги можаро иштирокчиларини куч ишлатишдан тийилишга чақирди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Афғонистондаги можаро иштирокчиларини ШҲТга аъзо давлатлар билан чегарадош туманларда беқарорлик ва кутилмаган оқибатларга олиб келувчи куч ва ҳаракатларни қўллашдан тийилишга чақирди.

«Қонун маҳаллий блогерга ҳам, хорижий блогерга ҳам баробар бўлиши керак» — Комил Алламжонов
14 июл 2021, 18:00

«Қонун маҳаллий блогерга ҳам, хорижий блогерга ҳам баробар бўлиши керак» — Комил Алламжонов

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов фикрига кўра, россиялик блогер Субхан Мамедов (Subo) билан профилактик суҳбат эмас, балки «унга нисбатан ёлғон маълумот тарқатиб, жамоат тартиби ва соғлигига хавф туғдиргани, йиғилишлар ўтказиш тартибини бузгани» нуқтаи назаридан ҳуқуқий баҳо берилиши керак.

Августда «Темир дафтар»даги оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларига 500 минг сўмдан берилади
14 июл 2021, 12:03

Августда «Темир дафтар»даги оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларига 500 минг сўмдан берилади

Президент фармони билан, август ойида «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандлари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, фармон билан ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа қатор чоралар эълон қилинди.

Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш — тараққиёт омили
13 июл 2021, 22:27

Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш — тараққиёт омили

Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан яхши қўшнилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни, шунингдек, минтақа мамлакатлари ўртасида транспорт логистикаси соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш учун ишончли замин яратди, деб ёзади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.

Гулнора Раҳимова молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди
13 июл 2021, 21:22

Гулнора Раҳимова молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғининг ўринбосари — Давлат харидлари департаменти директори сифатида ишлаган Гулнора Раҳимова молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

13 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 июл 2021, 20:30

13 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентнинг 11 туманида коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун ташкил этилган махсус поликлиникалар, Ўзбекистоннинг Лондон фонд биржасига $635 млн ва 2,5 трлн сўмлик евробондларни жойлаштириш, Косонсой туманида сел келиши — «Газета.uz»нинг 13 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Давлат раҳбарларига уюштирилган машҳур суиқасдлар
13 июл 2021, 13:48

Давлат раҳбарларига уюштирилган машҳур суиқасдлар

Ҳар бир давлат раҳбари ўзига ортилган масъулиятдан ташқари, катта хавф остида юриши табиий ҳол. Сиёсий ҳаётдаги турли қарама-қаршиликлар ва норозиликлар тўнтаришлардан ташқари, энг радикал оқибатларга, яъни етакчиларга нисбатан уюштирилган суиқасдларга олиб келган. Авраам Линкольн, Индира Ганди, Жон Кеннеди каби машҳур давлат раҳбарларининг ўлимига олиб келган ҳужумлар ҳақида «Газета.uz» мақоласида.

12 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 июл 2021, 20:30

12 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тез тиббий ёрдам учун сотиб олинаётган Damas`лар, президентнинг жорий ҳафтадаги иш графики, Жаҳонгир Отажоновнинг сиёсатдан кетиши — «Газета.uz»нинг 12 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг