Қурбон ҳайити 20 июль куни нишонланади, ўзбекистонликлар 3 кун дам олади

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 20 июль куни нишонланади. Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар 21−22 июль кунлари ҳам дам олишади.

Ўзбекистонликларнинг 35 Awards 2020 танловидаги энг яхши фотосуратлари

Ҳар йили 12 июлда бутун дунё бўйлаб фотосурачилар куни нишонланади. Бу кун фотосуратлардан фойдаланиш имкониятини ҳамма учун очиб берган, Kodak асосчиси — Жорж Истманнинг туғилган куни билан боғлиқ. «Газета.uz» халқаро 35 Awards 2020 танловида ўзбекистонлик фотосуратчилар томонидан тақдим этилган энг яхши ишларни тўплади.

Тошкентда коронавирусга қарши беморларни даволайдиган махсус поликлиникалар ташкил этилди

Тошкентнинг 11 та туманида коронавирусга гумон қилинган шахслар ва инфекцияли беморлар учун 1 тадан махсус поликлиника ташкил этилди. Ҳар бир поликлиникага 3 тадан тиббий бригада бириктирилган. Улар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан таъминланган.

Наманганда фермерлар сув талашиши оқибатида 63 ёшли фуқаро вафот этди

Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари фермерлари сув масаласида жанжаллажиб қолган. Улардан бири бошқасининг бошига уриб, тан жароҳати етказган. Фуқаро бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан касалхонада вафот этган.

2021 йилда Ўзбекистонда бизнес юритиш қиймати маълум қилинди

USAID, ИТСВ, PwC ва БМТТД «Ўзбекистонда бизнес юритиш қиймати 2021» янги нашрини тақдим этди. Унда корхонани рўйхатдан ўтказиш, иш ҳақи бўйича харажатлар, солиқлар ва солиқ имтиёзлари, лицензиялаш, ташқи савдо тартиботлари ва бошқалар келтирилган.

Ўзбекистон Лондон фонд биржасига $635 млн ва 2,5 трлн сўмлик евробондларни жойлаштирди

Ўзбекистон Лондон фонд биржасига 635 млн доллар ва 2,5 трлн сўм қийматдаги халқаро облигацияларни жойлаштирди. Евробондларнинг доллар ва сўмда асосий харидорлари инвестиция фондлари бўлди.

Косонсойда сел келиши оқибатида 8 киши вафот этди

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида куч ёмғир ёғиши оқибатида Косонсой туманига сел келган. Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Ислом динида вакцина олишга тақиқ йўқ — Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари

Ислом динида коронавирусга қарши вакцина олиш бўйича тақиқ йўқлиги айтилди. Таъкидланишича, динда харом дейилган нарсалар инсоннинг соғлигини сақлашда шундан бошқа чора қолмаса, ўша нарсадан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишга ҳам рухсат берилади. «Мутахассис шуни даво деб тайинладими, демак, бу ҳалол томонга ўтди», — деди Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Давлат раҳбарларига уюштирилган машҳур суиқасдлар

Ҳар бир давлат раҳбари ўзига ортилган масъулиятдан ташқари, катта хавф остида юриши табиий ҳол. Сиёсий ҳаётдаги турли қарама-қаршиликлар ва норозиликлар тўнтаришлардан ташқари, энг радикал оқибатларга, яъни етакчиларга нисбатан уюштирилган суиқасдларга олиб келган. Авраам Линкольн, Индира Ганди, Жон Кеннеди каби машҳур давлат раҳбарларининг ўлимига олиб келган ҳужумлар ҳақида «Газета.uz» мақоласида.