15 июль куни Тошкент шаҳрида АҚШ, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари янги тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилдилар, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

«АҚШ, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари қисқача айтганда минтақавий боғлиқликни кенгайтиришга қаратилган янги тўрт томонлама дипломатик платформанини ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар», — дейилади баёнотда.

«Томонлар Афғонистондаги узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик минтақавий боғлиқлик учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ҳисоблайди ҳамда тинчлик ва минтақавий алоқалар ўзаро бир-бирини мустаҳкамлайди деган якдил фикрни билдиради», — дея таъкидланмоқда баёнотда.

Самарали халқаро савдо йўналишларини янада ривожлантириш учун тарихий имкониятни англаган ҳолда томонлар савдони кенгайтириш, транзит йўлларни яратиш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда, дейилади матнда.

Томонлар ушбу ҳамкорлик шартларини «ўзаро консенсус асосида» белгилаб олиш учун яқин ойларда учрашишга келишиб олдилар.