Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
27 сентябрь 2021, 13:23

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Октябрь ойидаги миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ангела Меркель партияси бундестаг сайловларида мағлуб бўлди
27 сентябрь 2021, 12:39

Ангела Меркель партияси бундестаг сайловларида мағлуб бўлди

Германия социал-демократик партияси Германия бундестагига сайловларда 25,7% овоз билан ғалаба қозонди. Ҳукмрон ХДИ / ХСИ партияси блоки 24,1% овоз олди.

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати пасаяди
27 сентябрь 2021, 12:10

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати пасаяди

Ҳафта давомида Ўзбекистонда кучсиз ва бироз шамоллар билан барқарор қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Октябрь ойининг биринчи кунларида совуқ ҳаво кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +15…+20 даражагача пасаяди.

Тошкентда 1 гектар ер майдонини $200 мингга олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
27 сентябрь 2021, 11:02

Тошкентда 1 гектар ер майдонини $200 мингга олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Юнусобод туманида Тошкент вилояти, Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини 200 минг АҚШ доллари эвазига олиб бермоқчи бўлганлар ушланди. Фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

26 сентябрь куни Ўзбекистонда 403 кишида коронавирус аниқланди
27 сентябрь 2021, 10:55

26 сентябрь куни Ўзбекистонда 403 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 403 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. Бу 21 июндан бери энг паст кўрсаткич бўлиб, бир кун олдин қайд этилган касалланиш ҳолатларидан 101 тага кам. Шунингдек, якшанба куни 68 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди
27 сентябрь 2021, 10:25

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди

Ижарада яшаётган талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, ОТМнинг фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабларга ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади.

Ўзбекистон Афғонистон бўйича Туркий тилли давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашида иштирок этади
27 сентябрь 2021, 10:06

Ўзбекистон Афғонистон бўйича Туркий тилли давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашида иштирок этади

Абдулазиз Камилов Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Ташқи ишлар вазирлари кенгашида иштирок этади.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
26 сентябрь 2021, 13:00

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки, «Насаф» жамоасининг ОФК Кубогидаги ғалабаси, ўзбекистонлик ҳарбий боксчиларнинг жаҳон чемпионатини 7 та медаль билан якунлаши — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

«Бу тизимни бошқа жойларда ҳам қиламиз». Шавкат Мирзиёев мактабларда бепул овқатланиш ҳақида
26 сентябрь 2021, 10:50

«Бу тизимни бошқа жойларда ҳам қиламиз». Шавкат Мирзиёев мактабларда бепул овқатланиш ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтган сайловолди йиғилишида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги мактаб ўқувчилари учун ҳам бепул овқатланиш тизимини жорий этишга ваъда берди. «Биз буни аутсорсинг тизимида, коррупциядан холи ташкил этишни ишлаб чиқамиз», — деди у.

25 сентябрь куни Ўзбекистонда 502 кишида коронавирус аниқланди
26 сентябрь 2021, 10:21

25 сентябрь куни Ўзбекистонда 502 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 502 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 4 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 94 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Россияда ҳибсга олинди. У Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин
25 сентябрь 2021, 20:45 1

Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Россияда ҳибсга олинди. У Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар ҳуқуқлари ҳимоячиси, Tong Jahoni ташкилоти раҳбари Валентина Чупик ҳибсга олинди. ОАВда унинг мамлакатга кириши 30 йилга тақиқланиши ҳақида хабар берилмоқда. Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳуқуқ ҳимоячисини энди ўз мамлакатига депортация қилишлари мумкин.

«Мендан қутилиш учун кураш бўлган». Шавкат Мирзиёев — Мирзо Улуғбек ҳайкали билан бўлган воқеа ҳақида
25 сентябрь 2021, 16:40

«Мендан қутилиш учун кураш бўлган». Шавкат Мирзиёев — Мирзо Улуғбек ҳайкали билан бўлган воқеа ҳақида

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлган вақтда ундан қутилишга уриниш бўлганини сўзлаб берди. Унинг айтишича, Эрон президентининг Тошкентга ташрифи арафасида «кичкина бўлмаган одамлар» уни ишдан бўшаттириш учун Мирзо Улуғбек ҳайкалининг калласини кесиб ташлашган.

Абдусалом Азизов ЎФА президентлигига қайта сайланди
25 сентябрь 2021, 15:40

Абдусалом Азизов ЎФА президентлигига қайта сайланди

ДХХ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига қайта сайланди. Равшан Эрматов биринчи вице-президент этиб сайланди.

Тошкент вилоятида 5 гектар ерни $150 минг эвазига олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
25 сентябрь 2021, 12:27

Тошкент вилоятида 5 гектар ерни $150 минг эвазига олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ доллари эвазига олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Жуда кўп миқдорда фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқароларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Ўзбекистонда велоспорт маҳорат мактаб-интернати очилади
25 сентябрь 2021, 11:11

Ўзбекистонда велоспорт маҳорат мактаб-интернати очилади

Президент қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади. Муассасага белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар ҳар йили 5-синфга қабул қилинади. Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус ва Фарғона филиалларида велоспорт турлари бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади. Бўстонлиқ туманида велошоссе спорт мажмуаси қурилади.

Cўнгги 1 ҳафта ичида Ўзбекистонда 26 киши коронавирусдан вафот этди
25 сентябрь 2021, 10:37

Cўнгги 1 ҳафта ичида Ўзбекистонда 26 киши коронавирусдан вафот этди

Жума куни 508 кишида коронавирус инфекция қайд этилди, 6 нафар бемор вафот этди. Сўнгги 1 ҳафта ичида касалликдан вафот этганлар сони 26 кишини ташкил қилди.

Нима тайёрлаймиз: қовоқли таомнома
25 сентябрь 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: қовоқли таомнома

Қуюқ шўрва, қовоқда пиширилган жаркоп, татарча бурма, рулет, кекс ва сомса — Zira.uz қовоқдан тайёрласа бўладиган таом ва десертлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Ярим йилда коррупция етказган зарар қарийб 600 млрд сўмни ташкил этди
25 сентябрь 2021, 10:29 1

Ярим йилда коррупция етказган зарар қарийб 600 млрд сўмни ташкил этди

2021 йилнинг биринчи ярмида 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳуқуқбузарликлари бўйича жиноий ишлар қўзғатилди. Умумий зарар миқдори 592,5 млрд сўмга баҳоланди, ваҳоланки бу кўрсаткич ўтган йил давомида 500 млрд сўмни ташкил этган эди. Энг кўп ҳолатлар — ССВ, ХТВ ва банк секторида.

Футзал: Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Эронга ютқазди
25 сентябрь 2021, 00:46

Футзал: Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Эронга ютқазди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Эронга битта гол фарқи билан ютқазди. Икки жамоа 17 та гол уришди.

24 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 сентябрь 2021, 21:30

24 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг самарқандлик сайловчилар билан учрашуви, ИИВ ходимлари электрошокерлардан фойдалана бошлаши, «Адолат» партияси фракцияси тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришни таклиф қилиши — «Газета.uz»нинг 24 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг