Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ иқлим инқирозига қарши биргаликда курашади

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ иқлим инқирозини енгиш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Унда айтилишича, иқлим ўзгариши минтақада сув мавжудлигига салбий таъсир кўрсатиб, чўлланиш ва тупроқ деградациясини тезлаштирмоқда.

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби белгиланди

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 1 августгача хусусий секторга ўтказиш тавсия этилган давлат функциялари рўйхати тузилади. Уларнинг ягона реестрини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган электрон майдонча яратилади.

Ўзбекистон интернет эркинлиги бўйича МДҲ давлатлари орасида охирги ўринни эгаллади — Freedom House

Freedom House`нинг интернет эркинлиги даражасини аниқловчи Freedom on the Net 2021 ҳисоботида Ўзбекистон 100 баллдан 28 балл тўплади. Мамлакат эркин интернетга эга бўлмаган давлатлар рўйхатига киритилган.

Самарқандни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур тайёрладик — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда вилоятда 450 мингта иш ўрни яратиш орқали камбағалликни 2 баробарга қисқартириш энг устувор вазифа эканлигини айтди. У Нарпай тумани мисолида вилоятда ишсизлик ва камбағалликка барҳам бериш бўйича режаларни маълум қилди. Туманнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, 12 та маҳаллада қурувчи, чилангар, қандолатчилик, тикувчилик, IT-соҳа касблари бўйича касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилиги айтилди.

«Олдин Тожикистон билан чегарада миналар бўлган» — Шавкат Мирзиеёв

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, бир ярим йил давомида Тожикистон президенти билан қийин музокаралардан сўнг, ўзбек-тожик чегарасидаги миналар тозаланган.

Рақиб сифатида битта Шавкат Мирзиёевни кўраман — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сайловда ўзига битта Шавкат Мирзиёевни рақиб сифатида кўришини маълум қилди.

ИИВ ходимлари электрошокерлардан фойдалана бошлайди

Ички ишлар органларининг деярли барча бўлинмалари электрошокер қурилмалари билан таъминланди. Улардан йўл-патруль хизматини ва жамоат тартибини таъминлаш учун махсус рухсатномага эга бўлган ходимлар фойдаланади.

Номзодлар мактаб ўқувчиларига бепул овқат беришни ваъда қилмоқдалар. Бу бюджетдан қанча харажатни талаб этади?

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги сайловолди ташвиқоти чиқишларида ушбу ҳудудлардаги бошланғич синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашга ваъда берди. Бошланғич синф ўқувчилари учун бепул нонушта ХДП номзоди Мақсуда Варисова томонидан ҳам таклиф этилган. «Газета.uz» ушбу ташаббусни амалга ошириш учун давлат бюджетининг тахминий харажатларини ҳисоблаб чиқди ва бу фикрга қарши бўлган иқтисодчиларнинг фикрини келтиради.

Наманганлик 21 ёшли ҳарбий хизматчи снаряд қолдиқлари портлаши оқибатида ҳалок бўлди

Чирчиқ шаҳридаги дала ўкув майдонида снаряд қолдиқлари портлаши натижасида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Марҳумнинг ота-онаси президентга видеомурожаат йўллади.

«Адолат» тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришни таклиф қилди. Мутахассислар ва жамоатчилик бунга қарши

«Адолат» партияси фракцияси тезликни оширганлик учун жаримани БҲМнинг 5 бараваридан 3 бараваригача камайтиришни таклиф қилди. Жамоатчилик ва экспертлар ҳайдовчилар учун қулайликдан кўра, инсон ҳаёти қадрининг устуворлигини эслатиб, қарши фикрларни билдиришди. Адлия вазирлигининг маълум қилишича, мазкур қонун лойиҳасида бундай таклиф йўқ.

«20 йилдан ошди, қонун қабул қилдик, лекин уни бузганлик учун жавобгарлик йўқ» — депутат журналистлар ҳимояси бўйича қонундаги камчилик ҳақида

Депутат Расул Кушербаев журналистлар ҳимоясига оид қонунларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмагани соҳада кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётганини таъкидлади. Унинг айтишича, Қонунчилик палатаси депутатлари бу масалада бир неча бор ҳаракат қилиб кўришган. «Биз, шахсан мен ҳам тарафдорманки, ҳимоя қонунини қабул қилдикми, ҳимояни бузганга доир жавобгарлик масаласини ҳам жиноят кодексида белгилаб қўйишимиз шарт», — деди депутат.

Қарийб 2,5 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

24 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 2 млн 499 минг 668 дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 26 млн 754 минг 208 дозани ташкил қилмоқда.

Uzbekistan Airports ва Air Marakanda Самарқанд аэропортини модерниязация қилиш бўйича битим имзолади

Uzbekistan Airports ва Air Marakanda компаниялари «Самарқанд» халқаро аэропортини ДХШ асосида модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаси доирасида ўзаро битим имзолади.