«Афғонистонда барча сиёсий кучларнинг манфаатини эътиборга оладиган коалицион ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз» — ТИВ
26 август 2021, 12:49

«Афғонистонда барча сиёсий кучларнинг манфаатини эътиборга оладиган коалицион ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз» — ТИВ

Сенатнинг ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Афғонистон борасида Ўзбекистоннинг позициясини маълум қилди. «Энг аввало биз Афғонистонда барча сиёсий кучларни манфаатини эътиборга оладиган, уларнинг ўзаро тинчлик музокаралари натижасида эришиладиган коалицион ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз», — деди у.

«Мен замминистрнинг иккинчи хотиниман». Тошкентда қоидабузар аёл ва унинг укаси ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатди
26 август 2021, 11:39 1

«Мен замминистрнинг иккинчи хотиниман». Тошкентда қоидабузар аёл ва унинг укаси ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатди

Тошкентдаги тунги рейд давомида қоидабузар аёл ва унинг укаси ЙПХ ходимларига бўйсунмасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатган ва кўполлик қилган. Аёл ўзини вазир ўринбосарининг иккинчи хотини эканлигини айтиб, ҳужжатларини тақдим этмаган. Унинг укасидан ҳужжатлар талаб қилинганида, у «Тошкент фуқаросиман» дея, ҳужжатлари йўқлигини айтади. Ушбу фуқароларга тегишли чора кўрилиб, автоулов вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкент метросида янги жадвал жорий этилмоқда (янгиланди)
26 август 2021, 11:23

Тошкент метросида янги жадвал жорий этилмоқда (янгиланди)

Пойтахт метросининг барча линиялари 30 августдан бошлаб соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди. Шунингдек, метро йўналишларида куннинг айрим вақтларида поездлар қатнови бўйича янги жадвал жорий этилади.

Сурхондарёда қарийб 100 кг гиёҳвандлик воситалари контрабандаси аниқланди
26 август 2021, 10:57

Сурхондарёда қарийб 100 кг гиёҳвандлик воситалари контрабандаси аниқланди

Божхона қўмитаси томонидан Сурхондарё вилоятидаги чегара пости орқали 96,9 кг гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилишга уриниш ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

25 август куни Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус аниқланди
26 август 2021, 10:21

25 август куни Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, чоршанба куни 353 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.

Фермерларни қандай муаммолар қийнамоқда — Адлия вазирлиги мониторинги
26 август 2021, 09:10

Фермерларни қандай муаммолар қийнамоқда — Адлия вазирлиги мониторинги

Фермер ва сотиб олувчи ташкилотлар, кластерлар ва етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларда йўл қўйилаётган хатолар, фермер хўжаликларининг 180 млрд сўмдан кўпроқ қарзга ботгани ва бошқалар — Адлия вазирлиги «Фермерга мадад» акцияси доирасида фермерлар манфаатларига энг кўп зарар етказаётган ҳолатларни ўрганмоқда. Вазирлик ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш учун бир қанча чораларни таклиф қилмоқда.

Ҳокимлар, вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари — 500 дан зиёд киши мукофотланди
26 август 2021, 00:21

Ҳокимлар, вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари — 500 дан зиёд киши мукофотланди

Президент фармони билан 30 дан зиёд ҳоким, қатор давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари мукофотланди. Улар орасида Тошкент шаҳри ва пойтахтнинг бир нечта туманлари, Жиззах вилояти ва Жиззах шаҳри, Хоразм вилояти ва унинг туманлари ҳокимлари ҳамда бошқалар бор.

Жаҳон янгиликлари дайжести
25 август 2021, 21:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жазоирнинг Марокаш билан дипломатик алоқаларни узаётгани, Япониянинг 8 та префектурасида фавқулодда ҳолат эълон қилингани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

25 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
25 август 2021, 20:49

25 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги қабул қилинган қонун ва қарорлар, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиши, реабилитация қилинмай қолиб кетган қатағон қурбонлари оқланиши — «Газета.uz»нинг 25 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Польша президенти фуқароларни Ўзбекистон орқали эвакуация қилишдаги кўмак учун миннатдорчилик билдирди
25 август 2021, 20:43

Польша президенти фуқароларни Ўзбекистон орқали эвакуация қилишдаги кўмак учун миннатдорчилик билдирди

Польша президенти Анжей Дуда телефон орқали мулоқотда фуқароларни Ўзбекистон ҳудуди орқали эвакация қилишдаги кўмак учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон президенти Покистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
25 август 2021, 20:16

Ўзбекистон президенти Покистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди. Учрашувда Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди.

115 нафар қатағон қурбонлари номлари оқланди — Олий суд
25 август 2021, 19:31 1

115 нафар қатағон қурбонлари номлари оқланди — Олий суд

6 та жиноят иши бўйича реабилитация қилинмай қолиб кетган 115 нафар қатағон қурбонлари оқланди.

Туркиялик профессор Тошкент архитектура институтига ректор бўлди
25 август 2021, 18:43

Туркиялик профессор Тошкент архитектура институтига ректор бўлди

Ҳукумат қарори билан Эржан Кахя Тошкент архитектура-қурилиш институтига ректор этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев янги тайинланган элчиларни қабул қилди
25 август 2021, 18:31

Шавкат Мирзиёев янги тайинланган элчиларни қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Руминия, Польша, Тожикистон, Швейцария ва Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг камида 15 фоизи этиб белгиланди
25 август 2021, 17:55

Уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг камида 15 фоизи этиб белгиланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, уй-жой олиш ёки якка тартибдаги уй-жойлар учун субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабргача узайтирилди. Уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдор этиб белгиланди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
25 август 2021, 16:57

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 19,66 сўмга кўтарилди ва жами 10 654,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Барча ОТМларда янги ўқув йили анъанавий (оффлайн) шаклда бошланади
25 август 2021, 16:43

Барча ОТМларда янги ўқув йили анъанавий (оффлайн) шаклда бошланади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМларда янги ўқув йили бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий шаклда бошланишини маълум қилди.

7 ой ичида ўтган уч йилдагидан 2,3 баробар кўп электромобиль импорт қилинди
25 август 2021, 16:42

7 ой ичида ўтган уч йилдагидан 2,3 баробар кўп электромобиль импорт қилинди

Январь-июль ойларида Ўзбекистонга 432 та ёки ўтган йилдаги умумий кўрсаткичдан 2,3 баробар кўпроқ электромобиль импорт қилинди. Улар асосан Хитойдан олиб кирилди.

Паралимпиада-2020. Ўзбекистонлик сузувчи Ислам Асланов пара сузиш бўйича бронза медали соҳиби бўлди
25 август 2021, 16:15 2

Паралимпиада-2020. Ўзбекистонлик сузувчи Ислам Асланов пара сузиш бўйича бронза медали соҳиби бўлди

Токиода бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик Ислам Асланов 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди.

Афғонистонда сайлов участкаларини очиш кўзда тутилган — ТИВ
25 август 2021, 15:59

Афғонистонда сайлов участкаларини очиш кўзда тутилган — ТИВ

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ўзининг Афғонистондаги дипломатик ваколатхоналарида президент сайлови даврида сайлов участкаларини очишни режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг