Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ иқлим инқирозига қарши биргаликда курашади
24 сентябрь 2021, 10:28

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ иқлим инқирозига қарши биргаликда курашади

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ иқлим инқирозини енгиш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Унда айтилишича, иқлим ўзгариши минтақада сув мавжудлигига салбий таъсир кўрсатиб, чўлланиш ва тупроқ деградациясини тезлаштирмоқда.

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи қарийб 36 млрд долларга етди
23 сентябрь 2021, 22:25

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи қарийб 36 млрд долларга етди

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2 миллиард долларга ошиб, 35,9 млрд долларга етди. Умумий ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати эса 57 фоизни ташкил қилди.

Тошкентда беш талабанинг ўлими тўғрисидаги иш бўйича ҳукм ўқилди
23 сентябрь 2021, 21:59

Тошкентда беш талабанинг ўлими тўғрисидаги иш бўйича ҳукм ўқилди

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги хусусий уйлардан бирида беш талабанинг ис газидан заҳарланиб вафот этгани тўғрисидаги иш бўйича суд ҳукми ўқилди. Ижарага берган аёлга уч йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

23 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 сентябрь 2021, 21:30

23 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг президент сайловлари бўйича сўрови, «Олмазор» — «Сергели» метро йўналишида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилиши, академик лицейлар учун мандат эълон қилиниши — «Газета.uz»нинг 23 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Бу сайловолди ташвиқоти эмас» — МСК Шерзод Асадовнинг MIR21YOYEV ёзуви туширилган футболкаси ҳақида
23 сентябрь 2021, 21:08

«Бу сайловолди ташвиқоти эмас» — МСК Шерзод Асадовнинг MIR21YOYEV ёзуви туширилган футболкаси ҳақида

ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи чоғида президент матбуот котиби Шерзод Асадов MIR21YOYEV ёзуви туширилган футболкада бўлган суратлари эълон қилинди. МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг таъкидлашича, қонунчиликда нима кийиш белгиланмаган ва бу бўйича эътироз билдириш ноўрин. МСК доимий аъзоси Худоёр Маматов футболка «ташвиқот материали» саналмаслигини таъкидлади. Бундан ташқари, МСК раиси ўринбосари амалдаги президентлик билан номзодлик ўртасидаги чегара ҳеч қайси давлатда аниқ белгиланмаганлигини қайд этди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
23 сентябрь 2021, 21:01

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жазоирнинг Марокаш учун ўз ҳаво маконини ёпгани, АҚШга эвакуация қилинган афғон қочқинларининг ёмон шароитларда яшаётгани, Украинада олигархлар тўғрисида қонун қабул қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тошкент иссиқлик таъминоти тизимини Франциянинг Veolia компанияси бошқаради
23 сентябрь 2021, 19:47

Тошкент иссиқлик таъминоти тизимини Франциянинг Veolia компанияси бошқаради

Франциянинг Veolia компанияси 30 йил давомида Тошкентнинг иссиқлик таъминоти тизимини бошқаради. Компания пойтахтнинг икки туманида синов лойиҳасини амалга оширмоқда. Тарифлар иситиш тизимини модернизация ва реконструция қилиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда тузилади ва ҳар йили 1 майгача кенгаш томонидан тасдиқланади. Пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида етказилган зарарлар маҳаллий бюджет субсидиялари ҳисобидан қопланади.

ОТБ 2021−2022 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш бўйича прогнозларини янгилади
23 сентябрь 2021, 19:01

ОТБ 2021−2022 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш бўйича прогнозларини янгилади

ОТБнинг 2021 йилги янгиланган прогнозларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5 фоиз, 2022 йилда эса 5,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. ОТБ 2021 ва 2022 йиллар учун инфляция прогнозларини мос равишда 10 ва 9 фоиз даражасида сақлаб қолди. Шунингдек, жорий ҳисоб дефицити бўйича прогнозларини оширганини маълум қилди.

IKEA Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи
23 сентябрь 2021, 18:53

IKEA Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи

IKEA компанияси Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза юборди. Компаниянинг аризаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан кўриб чиқилмоқда.

Қашқадарёда ўзини зўрламоқчи бўлган қўшнисини ўлдириб қўйган аёлга жиноий иш очилди
23 сентябрь 2021, 17:47

Қашқадарёда ўзини зўрламоқчи бўлган қўшнисини ўлдириб қўйган аёлга жиноий иш очилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ҳомиладор аёл ўзини зўрламоқчи бўлган қўшни эркакни пичоқлаб ўлдирди. Аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Аввалроқ эркакнинг яқинлари прокурор билан учрашиш учун ғалаён кўтарган эди.

«Очиқ бюджет» ахборот порталидаги жамоатчилик фикри орқали ички йўллар таъмирланади
23 сентябрь 2021, 17:42 1

«Очиқ бюджет» ахборот порталидаги жамоатчилик фикри орқали ички йўллар таъмирланади

Президент 1 октябргача «Очиқ бюджет» ахборот порталидаги таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган туман ва шаҳарларга қўшимча 59,5 млрд сўм маблағ ажратиш бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, 2022 йилдан ички йўлларни таъмирлашга ажратиладиган 50 фоиз маблағ «Очиқ бюджет» ахборот порталида аҳоли кўп овоз берган ҳудудларга йўналтирилади.

MY5 телеканали маъмурий жавобгарликка тортилди
23 сентябрь 2021, 16:28

MY5 телеканали маъмурий жавобгарликка тортилди

«Менинг юртим» телеканали кино ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси аъзоларига тегишли бўлган кинофильмларни рухсатсиз ва шартнома тузмасдан эфирга узатгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Метрода вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахс ушланди
23 сентябрь 2021, 16:24

Метрода вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида метрода 13 ёшли қизга беҳаё ҳаракатлари учун қидирувда бўлган эркак қўлга олинди. Фуқаро илгари бир неча жиноятларни содир этганлиги учун судланган.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
23 сентябрь 2021, 16:19

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,05 сўмга пасайиб, 10 670,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Академик лицейлар учун мандат эълон қилинди
23 сентябрь 2021, 15:42

Академик лицейлар учун мандат эълон қилинди

Олий таълим вазирлиги республика ОТМлари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижаларини эълон қилди.

«Олмазор» — «Сергели» метро йўналишида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилади
23 сентябрь 2021, 14:16

«Олмазор» — «Сергели» метро йўналишида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилади

«Олмазор» — «Сергели» йўналишида поездлар қатнови 25 сентябрь соат 21:00 дан 26 сентябрь соат 07:00 гача вақтинча тўхтатилади. Метрополитен йўловчилари ушбу йўналишда йўлга қўйиладиган автобуслардан йўл кира хаққисиз фойдаланиши мумкин.

Сув таъминоти ва канализация тизимларига ноқонуний уланишлар давлат бюджетига 8,4 млрд сўм зарар етказган
23 сентябрь 2021, 13:58

Сув таъминоти ва канализация тизимларига ноқонуний уланишлар давлат бюджетига 8,4 млрд сўм зарар етказган

Январь-август ойларида ичимлик суви таъминоти тармоқлари ва канализация тизимларига 2798 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган. Мазкур қонунбузарликлар оқибатида давлат бюджетига жами 8,4 млрд сўмлик зарар етказилган. Тошкент шаҳрида сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда қарздорлик туфайли тармоқдан узилиш ҳолатларининг 90 фоизи юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

«Қинғирликнинг ҳиди келяпти» — Экопартия раҳбари дарахтларнинг яширинча кесилиши ҳақида
23 сентябрь 2021, 13:48

«Қинғирликнинг ҳиди келяпти» — Экопартия раҳбари дарахтларнинг яширинча кесилиши ҳақида

Экопартия раҳбари ва президентликка номзод Нарзулло Обломуродов турли хил баҳоналар билан ва аҳолини огоҳлантирмасдан дарахтларнинг кесилаётганлигини танқид қилди. У дарахтлар кесилиши ё бошқа жойга кўчирилиши билан боғлиқ ҳолатларда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш амалиётини йўлга қўйишга чақирди. 17 сентябрь куни Сирдарёда «саломатлик йўлакчалари»ни қуриш учун 13 та дарахт қўпорилган эди.

5 октябрдан Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига авиарейслар сони оширилади
23 сентябрь 2021, 12:45

5 октябрдан Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига авиарейслар сони оширилади

5 октябрдан бошлаб Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига доимий авиақатновлар оширилади. Бунда Москва — Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига 4 тагача рейс, Москва — Самарқанд, Бухоро бўйича ҳафтасига 2 та рейс йўлга қўйилади.

ХДП депутати Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили бўлди
23 сентябрь 2021, 11:30

ХДП депутати Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили бўлди

Халқ демократик партияси депутати Раъно Турдибоева ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили бўлди. ХДП ахборот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, Раъно Турдибоева 3 ой аввал партия аъзолигидан чиққан.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг