25 сентябрь куни Ўзбекистонда 502 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 172 090 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 166 781 (+768) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1222 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, шанба куни 94 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 26 912 нафарга етди.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 224 нафарга етди.