Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда қовоқдан тайёрласа бўладиган таом ва десертлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Қовоқда пиширилган жаркоп


Қовоқда пиширилган жаркопни тайёрлаб сиз оддий таомни ҳақиқий ошпазлик асарига айлантирасиз. Бу кузги оқшомларда сизни иситадиган ёрқин, хушбўй ва мазали таомдир.

Татарча бурма


Бурма — қирим-татарларининг анъанавий таомидир. Масаллиқ, бизда бу қовоқ, хамирга ўралиб, печда пиширилади.

Қовоқли қуюқ шўрва


Сизларга кузда севиб истеъмол қилса бўладиган, ёрқин рангдаги қовоқли крем-шўрвани тайёрлашни маслаҳат берамиз.

Қовоқли рулет


Қовоқли пюредан тайёрланган рулет юмшоқ ва жуда ширин бўлиб чиқади. Қаймоқли пишлоқдан тайёрланган крем эса чизкейк таъмини эслатади.

Қовоқли синнабон


Уйда қовоқ бўлса, унда сиз бундай булочкаларни тайёрлаб кўришингизга маслаҳат берамиз. Булочкалар газ печидан нозик, юмшоқ ва ҳатто қуёш каби ёрқин бўлиб чиқади.

Қовоқли гулсимон сомсалар


Кузда, қовоқлар пишган паллада, қовоқли сомсалар билан тўйиб олиш айни вақти келади. Биз сизга гулсимон қовоқли сомсаларни тайёрлашни тавсия этамиз.

Қовоқли пюредан тайёрланган кекс


Қовоқли пюредан тайёрланган кекс жуда ширин ва майин бўлиб чиқади. Пишганидан сўнг унинг ичига қовоқ солинган деб ҳеч ким ўйламаслиги аниқ.

Яна кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15