Тошкент шаҳрида ноқонуний тарзда 1 гектар ер майдонини олиб бермоқчи бўлган икки нафар фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида фуқаролар С.У. ва Б.А.лар фуқаро Д.га 200 минг АҚШ доллари эвазига Тошкент вилояти, Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини ваколатли танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилган.

24 сентябрь куни Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан келишилган пулнинг 10 фоизини ҳисоблаб 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.