Ўзбекистонлик ўқ отиш спортчилари Осиё чемпионатини 21 та медаль билан 2-ўринда якунлашди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли қатнашиб, 21 та медалга сазовор бўлди. Мусобақа ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ташкил этилди. Унда Осиё қитъасининг 300 нафардан ортиқ сара мерганлари баҳс олиб борди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 11 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Фото: МОҚ ахборот хизмати

Бу медаллар билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин қўлга киритилди. Ўзбекистонлик спортчилар орасида Нигина Саидқулова 2 та олтин, Александра Давидова 1 та олтин ва 1 та кумуш, Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси, «Келажак бунёдкори» медали соҳибаси Мухтасар Тоҳирова 2 та кумуш медалларини қўлга киритди.

Ўзбекистон Суперлигасида 19-тур учрашувлари давом эттирилди.


19-тур учрашувларидан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишда.


ОФК кубоги-2021. «Насаф» Ҳиндистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

ОФК кубоги Интер Зонал ярим финали доирасидаги «Насаф» — «Моҳун Баган» учрашувида Ўзбекистон клуби 6:0 ҳисобида ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олди.

Энди Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги «аждарлар» ОФК кубоги ярим финалида Гонконгнинг «Ли Ман» клубига қарши ўтказади. Ушбу баҳс 20 октябрь куни Қаршидаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтади.

Ўша куни иккинчи ярим финалда «Ал Муҳаррақ» (Баҳрайн) ва «Ал Кувайт» (Кувайт) клублари тўқнаш келишади.

Маълумот учун, бу йилги ОФК кубоги финали 5 ноябрь куни ўтказилади.

Футзал: Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Эронга ютқазди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Эронга битта гол фарқи билан ютқазди. Икки жамоа 17 та гол уришди.

Ўзбекистонда велоспорт маҳорат мактаб-интернати очилади

Президент қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади. Муассасага белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар ҳар йили 5-синфга қабул қилинади. Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус ва Фарғона филиалларида велоспорт турлари бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади. Бўстонлиқ туманида велошоссе спорт мажмуаси қурилади.

Абдусалом Азизов ЎФА президентлигига қайта сайланди

ДХХ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига қайта сайланди. Равшан Эрматов биринчи вице-президент этиб сайланди.

Ўзбекистонлик ҳарбий боксчилар жаҳон чемпионатини 7 та медаль билан якунлашди

18 сентябрь куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бошланган ҳарбий боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўз поёнига етди. Мусобақада жаҳоннинг 36 мамлакатидан 292 нафар боксчи қатнашди. Улар қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва 7 та медаль қўлга киритдилар. Олтин медаль учун рингга кўтарилган 4 ўзбекистонлик боксчидан 3 нафари ўз жангини муваффақиятли ўтказиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Терма жамоа сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

  • -60 кг: Шунқор Абдурасулов
  • +91 кг: Лазизбек Мулложонов
  • -75 кг: Мавлуда Мавлонова

Кумуш:

  • -64 кг: Мужибилло Турсунов

Бронза:

  • -51 кг: Азиза Ёқубова
  • -60 кг: Райҳона Қодирова
  • -69 кг: Навбаҳор Ҳамидова