24 сентябрь куни Ўзбекистонда 508 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 171 588 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 163 985 (+731) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1218 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВ маълумотларига кўра, жума куни 107 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 26 818 нафарга етди. Касалликдан 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 223 нафарга етди.