ОФК календарига мувофиқ, октябрь ойи аввалида миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Сентябрь ойи аввалида Ўзбекистон терма жамоаси Швеция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда швецияликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришишди.