27−28 сентябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов хабар берди.

Учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган, дейилади хабарда.

2009 йил 3 октябрда тузилган Туркий Кенгашга Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо ҳисобланади. Венгрия кенгаш ишида кузатувчи давлат сифатида иштирок этади. Ўзбекистон 2019 йилда кенгашнинг тўлақонли аъзоси бўлди.