26 сентябрь куни Ўзбекистонда 403 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 172 493 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 167 199 (+418) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1225 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, якшанба куни 68 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 26 980 нафарга етди.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 225 нафарга етди.