Футзал бўйича жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Ўзбекистон терма жамоаси Эрон терма жамоасидан мағлубиятга учради. 24 сентябрь куни Литвада бўлиб ўтган ўйин 8: 9 ҳисобида якунланди.

Терма жамоа таркибида Хусниддин Нишонов хет -трикка эришди (9', 30', 33'), Дилшод Раҳматов дубл (17', 38') қайд этди. Шунингдек, Ихтиёр Ропиев (18'), Анасхон Раҳматов (28') ва Илҳомжон Ҳамроев (39') ҳам гол муаллифи бўлишди.

Эрон терма жамоаси сафида голларни Али Ҳассанзаде (1', 22', 28'), Жавид Меҳди (5', 25'), Аҳмад Аббосий (16', 36'), Фарҳод Таваколи (18') ва Мусулмон Оладхобад (29') голлар муаллифларига айланишди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Эроннинг жуда кучли жамоа экани, дунёда 3−4-ўринларни эгаллашини таъкидлади.

«Йигитларимиз жуда яхши ўйин кўрсатишди, лекин ҳимоядаги хатолар туфайли бугун мағлуб бўлдик. Биз ҳам олдинда турган дақиқаларимиздан фойдалана олмадик», — деди у.

Мураббий футболчиларининг ўйинидан мамнун эканлигини ва жамоа савиясини кўтаришга ваъда беришини қайд этди.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатини ташкил қилгани учун Литвага миннатдорчилик билдирди. Фото: Футбол ассотциацияси.

Видео