Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
29 сентябрь 2021, 16:22

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,30 сўмга кўтарилиб, 10 691,91 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Ҳудудларда 30 кг дан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди
29 сентябрь 2021, 15:05

Ҳудудларда 30 кг дан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди

ДХХ ходимлари Тошкентда ва бир қатор вилоятларда гиёҳванд моддалар савдосининг бир нечта ҳолатларига чек қўйдилар. Қарийб 18 кг, жумладан, Амударё орқали чегарани ноқонуний кесиб ўтган Афғонистон фуқаросидан 9 кг опий топилди ва мусодара қилинди.

Огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмайди — «Ҳудудгазтаъминот»
29 сентябрь 2021, 13:51

Огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмайди — «Ҳудудгазтаъминот»

«Ҳудудгазтаъминот» эндиликда огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда хонадонларга 2 млн га яқин электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилган ва қарздорлик ҳақида SMS-хабарнома юборилиб, истеъмолчига 5 кун муддат берилади.

«Cуперконтракт»нинг минимал миқдорлари белгиланди
29 сентябрь 2021, 13:42

«Cуперконтракт»нинг минимал миқдорлари белгиланди

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари (суперконтракт) тасдиқланди.

Вакцина олган сиртқи ёки кечки таълимда ўқиётган талабаларга ҳам контракт тўловида 10%лик чегирма берилади
29 сентябрь 2021, 13:25 1

Вакцина олган сиртқи ёки кечки таълимда ўқиётган талабаларга ҳам контракт тўловида 10%лик чегирма берилади

1 ноябрга қадар коронавирусга қарши эмланган талабаларга 2021−2022-ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма берилиши белгиланди.

Тошкент вилоятида ота қизини зўрлаганликда гумонланмоқда. Қиз ҳомиладор
29 сентябрь 2021, 13:07

Тошкент вилоятида ота қизини зўрлаганликда гумонланмоқда. Қиз ҳомиладор

Тошкент вилоятида 15 ёшли қизнинг онаси эри икки йил давомида қизини зўрлаб келганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда қизи ҳомиладор. Бош прокуратура жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Ўзбекистон 2022 йилда НКМКнинг 10 фоизгача акцияларини сотиши мумкин — бош вазир ўринбосари
29 сентябрь 2021, 12:56

Ўзбекистон 2022 йилда НКМКнинг 10 фоизгача акцияларини сотиши мумкин — бош вазир ўринбосари

Ҳукумат Навоий кон-металлургия комбинатини хусусийлаштиришга тайёргарликни бошлади. 2022 йилда акцияларнинг 10 фоизи сотилиши мумкин, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров.

Венгриянинг ОТP Bank банки «Ипотека-банк» давлат улушининг 75 фоизини сотиб олади
29 сентябрь 2021, 12:42

Венгриянинг ОТP Bank банки «Ипотека-банк» давлат улушининг 75 фоизини сотиб олади

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров «Ипотека-банк» давлат улушининг 75 фоизини Венгриянинг ОТP Bank банки сотиб олаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳужжатларнинг биринчи қисмини чоршанба куни, қолганини эса икки ой давомида имзолаш режалаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев: «Президентлик — бу шунчаки лавозим»
29 сентябрь 2021, 12:39 5

Шавкат Мирзиёев: «Президентлик — бу шунчаки лавозим»

Шавкат Мирзиёев Андижон сайловчилари билан учрашувда беш йил ичида нималарга эришди, деган саволга: «Эркин, қўрқувсиз яшаш», деб жавоб берди. «Мен ҳам инсонман, президентлик бир лавозим, мақсадим халқимга, Ўзбекистон, Андижон халқига хизмат қилиш», — дея қўшимча қилди у.

Бачадон бўйни саратони скрининг дастури ишга туширилмоқда
29 сентябрь 2021, 12:37

Бачадон бўйни саратони скрининг дастури ишга туширилмоқда

Бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда аёллар орасида энг кўп учрайдиган саратон касаллиги тури бўйича иккинчи, мазкур касаллик туфайли ўлим ҳолатлари бўйича эса учинчи ўринда туради. У 90% ҳолларда одам папиллома вируси инфекцияси билан бошланади. Касалликни эрта ташхис қўйиш ва тўғри даволаш орқали енгиб ўтиш мумкин. Икки вилоятда пилот скрининг дастури ишга туширилмоқда.

Бухородаги бюджет ташкилоти икки йил ичида 65 млрд сўмлик харидларни тендерсиз амалга оширди
29 сентябрь 2021, 12:16

Бухородаги бюджет ташкилоти икки йил ичида 65 млрд сўмлик харидларни тендерсиз амалга оширди

Бухорода бюджет ташкилоти қарийб 65 млрд сўм миқдоридаги харидларни тендерсиз амалга оширгани аниқланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Рақобат тўғрисида"ги қонунни бузганлик учун иш очди.

«СамАвто» янги авлод автомобилларини ишлаб чиқаришга ўтмоқда
29 сентябрь 2021, 11:51

«СамАвто» янги авлод автомобилларини ишлаб чиқаришга ўтмоқда

Самарқанд автомобиль заводи 729 авлод Isuzu юк машиналари ва автобусларини ишлаб чиқаришни тўхтатади ва экологик стандартдаги — 700P авлодига га ўтади. Эски авлод автомобиллари эгалари учун эҳтиёт қисмлари яқин 10 йил ичида мавжуд бўлади.

Қашқадарёда Lacetti`даги газ баллони ёрилди
29 сентябрь 2021, 10:35

Қашқадарёда Lacetti`даги газ баллони ёрилди

Чоршанба куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Lacetti автомобилига ўрнатилган газ баллони ёрилди. Ҳайдовчи енгил тан жароҳат олган ва шифохонага юборилган.

28 сентябрь куни Ўзбекистонда 510 кишида коронавирус аниқланди
29 сентябрь 2021, 10:15

28 сентябрь куни Ўзбекистонда 510 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 510 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 4 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, сешанба куни 67 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.

Ўзбекистон шимолида кечаси ҳаво ҳарорати нолга тушади
29 сентябрь 2021, 09:41

Ўзбекистон шимолида кечаси ҳаво ҳарорати нолга тушади

Октябрь ойининг биринчи кунларида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати аста-секин кечаси + 3 … + 8 даражагача, кундузи + 12 … + 17 даражагача пасаяди. Шимолда кечаси нолгача пасайиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Ўзбекистонлик футболчи Жасурбек Яхшибоев «Реал» дарвозасига гол урди (видео)
29 сентябрь 2021, 01:53

Ўзбекистонлик футболчи Жасурбек Яхшибоев «Реал» дарвозасига гол урди (видео)

Молдованинг «Шериф» клуби ҳужумчиси Жасурбек Яхшибоев ЕЧЛ доирасидаги ўйинда «Реал Мадрид» дарвозасига гол урди. «Сантьяго Бернабеу»даги ўйин Молдова клуби ғалабаси билан якунланди. Икки ўйиндан бери ғалаба қозонаётган Яхшибоевнинг жамоаси ўз гуруҳида 6 очко билан биринчи ўринда кетмоқда.

28 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
28 сентябрь 2021, 21:30

28 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг фарғоналик сайловчилар билан учрашуви, Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болалар COVID-19`га қарши эмланишга рухсат берилиши, Коррупцияга қарши курашиш Тошкент шаҳар Кенгаши таъсис этилиши — «Газета.uz»нинг 28 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
28 сентябрь 2021, 20:47

Жаҳон янгиликлари дайжести

YouTube’нинг сайлов натижаларига шубҳа туғдирадиган контентни жойлаштиришни тақиқлагани, Афғонистон муваққат ҳукуматининг қирол Зоҳир Шоҳ давридаги конституцияга амал қилиши, Японияда фавқулодда ҳолат режимининг бекор қилинаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қашқадарёлик ота икки ёшли ўғлини кома ҳолатига тушгунча калтаклагани айтилмоқда
28 сентябрь 2021, 20:17

Қашқадарёлик ота икки ёшли ўғлини кома ҳолатига тушгунча калтаклагани айтилмоқда

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида яшовчи аёл эри икки ёшли ўғлини кома ҳолатига тушгунча қийнаганини маълум қилди. Аёлнинг айтишича, ўқитувчи бўлиб ишлайдиган эри аввалги икки никоҳидан бўлган болаларини ҳам қийнаган — бирининг қўл терисини куйдирган, бошқа бирини пичоқ билан қўрқитган.

«Янги Ўзбекистон» товар белгиси остида алкоголь ичимлик ишлаб чиқарилиши мумкин
28 сентябрь 2021, 20:06

«Янги Ўзбекистон» товар белгиси остида алкоголь ичимлик ишлаб чиқарилиши мумкин

Elsun-Sharob алкоголь ичимликлар ишлаб чиқарувчи компанияси «Янги Ўзбекистон» савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг