Соғлиқни сақлаш вазирининг «Одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига асосан тиббиёт ходимларига «ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юриш» бўйича таъқиқ олиб ташланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

Унинг қайд этишича, соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 20 январдаги 34-буйруғига асосан тиббиёт ходимлари ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юришлари таъқиқланган эди. Ушбу буйруқ бекор қилинган.

Депутатнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг амалдаги қонунларида фуқароларга ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмас.