Давлат экология қўмитаси ва «MEGAWATT MOTORS» МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.


Қўмитанинг автопарки аллақачон 10 та электромобил билан тўлдирилган бўлиб, келажакда кўмитанинг барча хизмат машиналарини электромобилларга алмаштириш режалаштирилган. Бундан ташқари, ушбу автомобилларни муқобил энергия манбалари ҳисобидан қувватлаш тизимини жорий қилиш режалаштирилган, дейилади хабарда.

Мамлакатда ҳар йили атмосфера ҳавосига 2,3 млн тоннага яқин зарарли чиқиндилар ташланади. Шунинг 60 фоизга яқини автотранспорт воситаларидан ажралаётган зарарли чиқиндилардир.