Олмалиқ шаҳрида 219,2 млн сўмлик насос агрегатларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бўлими ўтказган терговга қадар текширувда маълум бўлди.

«Тошкент сув таъминоти»нинг Олмалиқ шаҳар бўлими яроқлилигини текширтириш учун умумий баҳоси 219,2 млн сўмлик 30 дона насос агрегатини «Г.Э.» МЧЖга тақдим қилган.

Корхона эса уларнинг яроқсизлиги тўғрисида сохта далолатномалар расмийлаштирилиб, ушбу насос агрегатларини ўзлаштириб, талон-торож қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.