Ўзбекистонга 2 ойда 228 та электромобиль импорт қилинган, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.

Ўтган январь-февраль ойларида Ўзбекистон 6 та хорижий давлатдан қиймати 5,9 млн долларга тенг бўлган 228 та электромобиль импорт қилди. Электромобиллар 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 150 тага кўп олиб келинган.

Ўзбекистонга импорт қилинган энг кўп (94,7%) электромобиллар Хитойдан олиб келинган.

Мамлакатга электромашина импорт қилган далатлар:

  • Хитой — 216 та;
  • Гонконг — 5 та;
  • Германия — 3 та;
  • Эстония — 2 та;
  • БАА — 1 та;
  • Қирғиз Республикаси — 1 та;

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистонга қиймати 16,9 млн долларга тенг бўлган 809 та электромобиль импорт қилинган эди. 2020 йилда эса мамлакатга 2,9 млн доллар қийматга эга 131 та электромобиль олиб келинган.

Март ойида Молия вазирлиги мамлакат ичида электромобиль харид қилиш ва уларни вақтинча олиб кириш учун тўловларни бекор қилиш бўйича таклиф киритган эди.