«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда Ҳайит байрами учун пишириқлар рўйхатини тақдим этади.

Ёнғоқли булочкалар


Оширма хамирдан тайёрланган ушбу булочкалар, сизни қизиқарли шакли ва оддий рецепти билан хурсанд қилишлари аниқ.

Чак-чак


Чак-чак кўп масаллиқларни талаб қилмайдиган, аммо жуда мазали егулик!Бу ширинлигимизни таъбингизга қараб ҳар хил ёнғоқлар, мак ёки қуритилган мевалар билан ҳам безатишингиз мумкин.

Асалли ноодатий қуш тили


Агар сиз қарсилдоқ ва мазали қуш тилини ёқтирсангиз, унда уни ушбу рецепт бўйича тайёрлаб кўринг. Асалли қиёмга эга ноодатий қуш тили — байрам дастурхони учун айни муддао.

Шоколадли глазур билан безатилган ёнғоқли пишириқлар


Бундай ширинлик ажойиб кўриниши билан ҳар қандай дастурхонга кўрк бағишлабгина қолмасдан, таъми билан ҳам кўпчиликнинг қалбидан чуқур жой эгаллайди.

«Конфетка» печеньеси


Ушбу печенье учун шакарсиз хамир тайёрланади, аммо ёнғоқли ширин начинка буни тўлдиради ва биз мутаносиб таъмга эга бўламиз.

Бостонча кремли торт


Бостонча кремли торт бу пазандачиликнинг классик пишириқларидан бири ҳисобланар экан. Майин крем ва шоколадли глазур эса унга ўзгача таъм ва чирой бағишлайди.

Яна кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15