Санжар Мавлонов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчиликдан бошлаб, туман прокуратураси терговчиси, Тошкент вилояти прокуратураси бўлим катта терговчиси, Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Янгиер шаҳар прокурори, Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2019 йилдан жорий йилнинг 30 апрелига қадар Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг тегишли фармонига асосан Шохрух Аминов бош прокурор ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида ёзгандик.