30 апрель куни Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами 58 та вагондан иборат поездда Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали жўнатилди.

Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида қуйидагилар ўрин олган:

  • 16 та вагонда 1000 тонна ун махсулоти;
  • 5 та вагонда гуруч маҳсулоти;
  • 1 та вагонда 12 минг дона икра;
  • 1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
  • 1 та вагонда 16 156 банка мураббо;
  • 1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
  • 1 та вагонда 100 минг дона вакцина, 100 минг дона ковид-тест, 20 минг дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
  • 2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
  • 1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;
  • 29 та вагонда 2000 тонна буғдой.

«Икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Ўзбекистондан 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдами етказиб берилган эди.

2022 йилнинг март ойида UNICEF ҳам Термиз орқали афғон халқига $2,3 млнлик гуманитар ёрдам юборди.