Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 5 майдан амал қилувчи курсларини эълон қилди. Унга кўра:

  • 1 АҚШ доллари 17,84 сўмга арзонлади ва 11 161,96 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 45,97 сўмга кўтарилди ва 11 807,12 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 4,76 сўмга кўтарилди ва 157,52 сўмга тенг бўлди.

Марказий банкнинг валюта курслари архивига кўра, рублнинг ушбу курси ўз тарихидаги энг юқор кўрсаткич ҳисобланади. Бундан олдинги рекорд 2020 йилнинг 14 январ куни қайд этилган бўлиб, унду 1 рубль 156,59 сўмга тенг бўлган.