Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги афғон ОАВларига таяниб ижтимоий тармоқларда тарқатилган 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ўзбек чегарачиларининг ўлимига сабаб бўлганлиги айтилаётган отишма ҳақидаги маълумотлар борасида баёнотини эълон қилди.

«Шуни маълум қиламизки, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир», — дея таъкидлади ТИВ.

Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади, дейилади вазирлик хабарида.