6−8 май кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонанинг орқа майдонида Tashkent Flower fest тадбирини ўтказади.

Ушбу тадбирни безаш учун 1 миллиондан ортиқ тирик ва 800 мингдан ортиқ сунъий гуллардан фойдаланилади, дейилади ҳокимлик хабарида.

Майдонда улкан дарахтлар — япон сакураси, Мадагаскар баобаби ва ўзбек чинорининг сунъий нусхалари тўлиқ ўлчамда, шунингдек «Янги Ўзбекистон» боғида қад кўтарган стела шаклидаги минора ҳам ўрнатилиб, намойиш этилади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Фестиваль ҳудудида болалар учун кўнгилочар масканлар, фудкортлар, кўплаб фото ва селфи учун майдончалар ташкил этилади. Бундан ташқари, хонадон ва ландшафт ўсимликлари ва дала-ҳовли мебель жиҳозларининг кўргазмаси бўлиб ўтиши кутилмоқда.