Президентнинг 30 апрелдаги [131-сон] фармонига асосан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунларига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.
Унга мувофиқ:
- 3 май қўшимча дам олиш куни;
- 4 май 7 майдан кўчирилган дам олиш куни этиб белгиланган;
- 14 май (шанба) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланади.
3 май қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани учун бошқа куни ишлаб берилмайди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Бундан ташқари, 8 май (якшанба) ва 9 май (душанба) эса яна кетма-кет 2 кун барчага дам олиш куни бўлади.