Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан тезкор тадбир давомида фуқарони пул эвазига Швецияга ишга юбормоқчи бўлган корхона раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, Чилонзор туманида «T.F.» МЧЖ раҳбари Ш. Ф. фуқаро С.нинг ишончига кириб, уни Швеция давлатига юбориш ва ишга киритиб қўйиш масаласини 4 000 АҚШ доллари эвазига ҳал қилиб беришга келишган. Гумонланувчи шундан 2 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.