ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари Ўзбекистон ҳудудидан нақд кўринишдаги рублни ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олдилар. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Самарқанд туманида яшовчи Х.С. (1990 й.т.) «Самарқанд» халқаро аэропорти орқали декларацияда кўрсатилмаган 1 млн 500 минг рублни (жами 235 миллион 500 минг сўм) олиб чиқишга уринганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган ва экспертизага юборилган.

Ҳозирда, ушбу шахсга нисбатан, Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.