Шоир Охунжон Ҳакимов оламдан ўтди
26 март 2020, 11:24

Шоир Охунжон Ҳакимов оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳакимов 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди
26 март 2020, 11:16

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

Тожикистон ҳудудида содир бўлган зилзила Тошкент ва бошқа шаҳарларда ҳам сезилди. Пойтахтда ер ости силкинишлари кучи 4 бални ташкил этди.

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 65 кишига етди
26 март 2020, 11:08

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 65 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда Covid-19 коронавирус беморлари сони 60 кишига етди
26 март 2020, 00:09

Ўзбекистонда Covid-19 коронавирус беморлари сони 60 кишига етди

Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Коронавирус беморлари сони 60 кишига етди.

Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади
25 март 2020, 23:59

Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади

26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади. Икки ой давомида коммунал хизматлар ва телефон алоқаси учун қарздорлар хизматлардан узилмайди.

Яна уч фуқарода коронавирус аниқланди
25 март 2020, 22:26

Яна уч фуқарода коронавирус аниқланди

Хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган яна уч фуқарода COVID-19 аниқланиб, ҳолатлар сони 59 тага етди. 25 март куни жами 9 кишининг вирус юқтиргани тасдиқланди.

Мазмунли карантин — #01
25 март 2020, 18:53

Мазмунли карантин — #01

«Газета.uz» карантин давомида унумли вақт ўтказишингиз учун «Мазмунли карантин» лойиҳасини бошлади. Лойиҳа давомида ўзбек тилига таржима қилинган TED чиқишлари ва TED-Ed дарслари тақдим этиб борилади.

Рубль қадрсизланишининг сўмга таъсир этмаётгани сабаблари тушунтирилди
25 март 2020, 18:47

Рубль қадрсизланишининг сўмга таъсир этмаётгани сабаблари тушунтирилди

Марказий банк рубль ва тенгенинг қадрсизланаётгани сўмнинг алмашинув курсига таъсир кўрсатмаётгани сабабларини санаб ўтди. Хорижий валютага бўлган талабнинг пасайгани, банк кредитларига бўлган талабнинг сезиларли даражада камайиши шулар жумласидан.

Давлат объектларини ижарага олган тадбиркорлар фойдаланмаган давр учун тўловлардан озод қилинди
25 март 2020, 18:15

Давлат объектларини ижарага олган тадбиркорлар фойдаланмаган давр учун тўловлардан озод қилинди

Давлат мулки обьектларини ижарага олган тадбиркорлар карантин сабабли фойдаланилмаган давр учун ижара тўловидан озод қилинди.

Сўров: Респондентларнинг 54 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлар нархлари ошганини маълум қилди
25 март 2020, 17:57

Сўров: Респондентларнинг 54 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлар нархлари ошганини маълум қилди

«Ижтимоий фикр» сўров ўтказган 54 фоиз респондентлар озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари коронавирус сабабли ошганини маълум қилди. Айниқса, Бухоро, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси нарх ошганини қайд этган.

Аи-92 маркали бензин нархи пасайди
25 март 2020, 17:13

Аи-92 маркали бензин нархи пасайди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси Аи-92 маркали бензин нархини 200 сўмга пасайтирди. Нефть маҳсулотлари нархи босқичма-босқич арзонлашиши кутилмоқда

Коронавирус аниқланганлар сони 56 нафарга етди
25 март 2020, 17:03

Коронавирус аниқланганлар сони 56 нафарга етди

Хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланди. Жами беморлар сони 56 нафарга етди.

Коронавирус беморлари орасида турли ҳудудлардан фуқаролар бор
25 март 2020, 16:26

Коронавирус беморлари орасида турли ҳудудлардан фуқаролар бор

Ҳозирда 55 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилган. Улар орасида Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан бўлган фуқаролар бор.

ИИВ чиқиндихонадан тиббий ниқоблар йиғиб юрган эркак ҳақида маълумот берди
25 март 2020, 16:03

ИИВ чиқиндихонадан тиббий ниқоблар йиғиб юрган эркак ҳақида маълумот берди

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати чиқинди тўкиш жойидан тиббий ниқоблар йиғаётган киши билан боғлиқ видеони ўрганиб чиқди ва тиббий маҳсулотлар қайта сотилмаганини маълум қилди. Вазирлик фуқаролардан фойдаланилган тиббий ниқобларни имкон қадар йўқ қилиш ёки яроқсиз ҳолга келтиришни сўради.

Сурхондарёликлар уйидан Қизил китобга киритилган ҳайвонлар топилди
25 март 2020, 15:12

Сурхондарёликлар уйидан Қизил китобга киритилган ҳайвонлар топилди

Сурхондарё вилоятида икки фуқаронинг уйидан Қизил китобга киритилган Бухоро қўйи ва бўри топилди. Жониворлар Термиз ҳайвонот боғига жўнатилди.

Ўзбекистонда бизнес «форс-мажор» режимига ўтмоқда
25 март 2020, 14:16

Ўзбекистонда бизнес «форс-мажор» режимига ўтмоқда

Коронавирус сабабли тадбиркорларга Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш бошланди. Сертификатни бир кунда олиш мумкин.

Карантин қоидаларига риоя қилмаган 67 киши жавобгарликка тортилди
25 март 2020, 14:08

Карантин қоидаларига риоя қилмаган 67 киши жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда карантин қоидаларига риоя қилмаган 64 киши маъмурий, 3 киши жиноий жавобгарликка тортилди.

Тошкент ИИББ фуқаролар қабулини вақтинча тўхтатди
25 март 2020, 13:34

Тошкент ИИББ фуқаролар қабулини вақтинча тўхтатди

Тошкент ИИББ марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари биноларида фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг қабуллари вақтинчалик тўхтатилди. Барча мурожаатлар электрон тарзда ёки телефон орқали қабул қилинади.

«Ижтимоий фикр»: респондентларнинг 75,4 фоизи коронавирус ҳақида етарлича хабардор
25 март 2020, 13:19

«Ижтимоий фикр»: респондентларнинг 75,4 фоизи коронавирус ҳақида етарлича хабардор

«Ижтимоий фикр» сўрови респондентларининг 75 фоиздан зиёди коронавирус тўғрисида тўла даражада хабардор, қарийб 94 фоизи инфекция юқиш йўллари тўғрисида маълумотга эга.

Ички ишлар вазирига ўринбосар тайинланди
25 март 2020, 13:09

Ички ишлар вазирига ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан полковник Саидкарим Нишанбаев ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг