«Ҳаводек зарур» лойиҳаси доирасида бутун мамлакат бўйлаб Uzum миллий рақамли экотизим ходимлари ҳашарга чиқиб, 100 дан ортиқ дарахт экишди.

uzum, реклама

Тошкентда Uzum жамоаси Олмазор туманида жойлашган Соғбон кўчасидаги хиёбонда шумтол кўчатларини экишди ва мамлакатнинг 20 та шаҳрида Uzum Market миллий маркетплейсининг буюртмаларини тарқатиш пунктлари олдида дарахтлар экилди.

«Жамоа билан биргаликда биз нафақат рақамли экотизимни, балки мамлакатимизнинг миллионлаб аҳолиси учун келажакни қўрмоқдамиз. Бутун Ўзбекистон учун муҳим лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун экотизим жамоаси билан биргаликда бизда мавжуд бўлган барча ресурслардан фойдаланамиз: омборлар, логистика, вақт ва кучимиз. Шундай қилиб, биз ONA жамғармасига бутун мамлакат бўйлаб муҳтожларга ёрдам кўрсатишда кўмаклашамиз ва бугун кўчаларимиз ва ҳавомиз тоза бўлишига ҳисса қўшиш учун бутун мамлакат бўйлаб хашарга чиқдик», — деди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов.

Дарахтларнинг координаталари «Яшил Макон» умуммиллий платформасига маълумотларни киритиш учун Экология вазирлигига топширилади. Шу тариқа нафақат Uzum ходимлари, балки давлат органлари ҳам кўчатлар ҳолатини кузатиб боришади.

uzum, реклама

Дарахтлар Фарғона, Бухоро, Навоий, Андижон, Қарши, Термиз, Наманган, Жиззах, Урганч, Қўқон, Нукус, Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Гулистон, Шаҳрисабз, Бекобод, Марғилон, Асакада экилди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.