«Тошшаҳартрансхизмат» Тошкент шаҳрида Наврўз байрами муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларидаги автобуслар ҳаракати тартиби тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, 21, 22, 23 ва 24 март кунлари автобуслар якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2024 йилги Наврўз умумхалқ байрами «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» деган бош ғоя асосида барча ҳудудларда умумхалқ сайиллари шаклида нишонланади.

Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайилларини ташкил этилади. Тадбир уюштириладиган асосий майдонлар, кўча ва хиёбонлар миллий услубда байрамона безатилади.