Ўзбекистонда 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, 514 нафар 100 ёшга тўлган ёки ундан ошган фуқаролар пенсия ва нафақа олади. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бу ҳақда маълумот берди.

Бир асрдан бери яшаб келаётганларнинг 110 нафари (21,4%) эркак ва 404 нафари (78,6%) аёллардир.

Уларнинг энг кўпи Қашқадарё вилоятида яшайди — 92 нафар (17,9%). Шунингдек,

  • Сурхондарё вилоятида 71 нафар (13,8%);
  • Андижон вилоятида 46 нафар (9%);
  • Фарғона вилоятида 45 нафар (8,8%);
  • Тошкент вилоятида 41 нафар (8%);
  • Самарқанд вилоятида 36 нафар (7%);
  • Бухоро вилоятида 35 нафар (6,8%);
  • Наманган вилоятида 33 нафар (6,4%);
  • Хоразм вилоятида 28 нафар (5,4%);
  • Тошкент шаҳрида 26 нафар (5,1%);
  • Қорақалпоғистон Республикасида 21 нафар (4,1%);
  • Жиззах вилоятида 16 нафар (3,1%);
  • Навоий вилоятида 13 нафар (2,5%);
  • Сирдарё вилоятида 11 нафар (2,1%).

2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 147 нафар пенсия ва нафақа олувчилар 100 ёшга тўлди. Уларнинг 32 нафари (21,7%) эркак ва 115 нафари (78,3%) аёллардир.

Республикада:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 372 минг сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсия миқдори — 725 минг сўм;
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 50 минг сўм.

100 ёшдан ошганларнинг пенсиясига ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий 100 фоиз миқдорида ҳар ойнинг 15-санасига қадар қўшимча тўлов қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда «Газета.uz» ЎзССР ташкил топишидан олдин туғилган, уруш, очарчилик ва «қайта қуриш» даврини бошидан кечирган 100 ёшдан ошган аёллар билан суҳбатлашганди. Таҳририят улардан нима ҳақида афсусланиши ва орзулари, 100 ёшгача яшаш қандай бўлиши ҳақида сўради.