Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги «Т.ч.» МЧЖ раҳбари Х.Й. ва бошқалар кредит маблағи эвазига сотиб олинган қорамолларни гўёки «J-R.» фермер хўжалигига сотилгани ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштиргани маълум бўлди.

Корхона раҳбари ушбу ҳужжатлар асосида 100 бош қорамолни нақд пулга сотиб юбориб, жами 2,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштиргани маълум бўлди.

Шу каби ҳолат Тошкент шаҳрида ҳам аниқланди. Аниқланишича, «А.С.» корхона раҳбари Ё.Т. банк филиалидан ажратилган 2,1 млрд сўм кредит маблағи эвазига харид қилинган металл маҳсулотларини нақд пулга сотиб юборган.

Шунингдек, кредитни қайтармаслик мақсадида, гаровга қўйилган омборхона биносини тақиқдан ечиш тўғрисида банкнинг хати ва муҳрини қалбакилаштириб, омборхонага қўйилган тақиқни бекор қилишга эришгани аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.