Тошкентда Nexia-3 ва пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда пойтахт ИИББ.

19 ноябрь куни соат тахминан 22:30 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 2003 йилда туғилган А.А. Nexia-3 автомашинасида пиёдани уриб юборди. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 34 ёшли Р.К. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.