Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилади — президент

Президент Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида унга киритилаётган ўзгартишларга тўхталди. Бу ислоҳотларни «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмуни ва мантиғи, халқимиз билдираётган талаб, истак ва таклифлар, шиддат билан ўзгараётган даврнинг ўзи тақозо этмоқда», — деди у.

Президент 402 киши, жумладан 17 нафар чет элликни афв этди

Ўзбекистон президенти фармони билан 402 киши, жумладан, 17 нафар хорижлик ва 63 аёл афв этилди. Хусусан, 223 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда. Шунингдек, 58 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

«Қандайдир альянс ёки иттифоқ эмас, балки шартнома орқали». Энергетика вазири — газ импорти ҳақида

Ўзбекистонда энергия ресурслари танқислиги ташқи омиллар билан эмас, балки ички истеъмол ва иқтисодиётнинг ўсиши билан боғлиқ, деди энергетика вазири. Мамлакат қўшнилардан газни «қандайдир альянс ёки иттифоқ» орқали эмас, балки тижорат шартномаси доирасида импорт қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

«Режали чекловлар киритмасак, бундан-да жиддийроқ талафот кўришимиз мумкин» — энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда энергия таъминотидаги узилишларга изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароитида режали, тизимли чекловлар киритган ҳолда вазиятдан чиқиб кетилмаса, бундан-да жиддийроқ талофатлар кўрилиши мумкинлигини таъкидлади.

«Шамда ўтирсанг ҳам уйингда ўтир, ИИБ камерасида эмас» деган наманганлик депутатнинг ваколатлари тугатилди

Наманган шаҳар кенгаши депутати қамалмаганларгина газ ва электр муаммоларидан нолиётганини таъкидлади. Унга кўра, қамоқда бўлганлар эркинлик ва тинчликнинг қадрига кўпроқ етади, улар учун «газ-свет муаммоси аҳамиятсиз». Бу пост сабаб кўтарилган шов-шувлар ортидан унинг депутатлик ваколати тугатилди.

Ўзбекистон Афғонистондаги темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Қозоғистонга тегишли компания Афғонистондаги Ҳайратон — Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқига эга чиқди. Унинг бошқаруви 2011 йилдан бери «Ўзбекистон темир йўллари» шўба корхонасида эди. Янги компания аввалгидан 5 баравар узунроқ линияга деярли 4 баравар арзонроққа хизмат қилади.

Ўзбекистонда январдаги каби «блэкаут» кузатилиши мумкинми?

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов электр истеъмоли ошиши ҳисобига мамлакатда яна такроран «блэкаут» бўлиш хавфи бор-йўқлиги ҳақида гапирди. Вазир бундай хавф доим мавжудлигини таъкидлаб, «агар чекловлар киритилмаса, бу энергия тизими издан чиқишига олиб келиши» мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат яна ишга тушди

6 декабрдан «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат яна ишга тушди. У 21 ноябрь куни «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичнинг қолип конструкцияларини демонтаж ва монтаж ишлари сабаб ёпилганди.

Давлат хизматига ўтган тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиш бўйича тартиб ишлаб чиқилди

Давлат хизматига қабул қилинган тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда. Бу бўйича Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Кўчмас мулк ва автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи камайтирилди

6 декабрдан бошлаб мол-мулкни ижарага бериш, қарз шартномаларини тасдиқлаш, автомобилни бошқариш учун ишончнома олишда тўланадиган давлат божи миқдори камайтирилди. Шунингдек, гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун табақалашган давлат божи ягона ставка миқдорида белгиланди.

9−12 декабрь кунлари Ўзбекистонда аномал совуқ ҳарорат бўлиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» маркази 9−12 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида аномал паст ҳарорати бўлишини маълум қилди. 9−10 декабрда шимолда ҳаво ҳарорати -24 даражагача пасайиши мумкин.

Тўртта вилоятда катта миқдорда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Тошкент, Андижон, Бухоро ва Жиззах вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами нархи 200 млн сўмдан зиёд пиротехника воситаларининг савдоси аниқланди. Гумонланувчиларга нисбатан тегишли моддалар билан иш очилди.

Фарғона водийсида газ «заправка»лар фаолияти тўхтатилди

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газ эҳтиёжи ортгани боис газ «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Самарқандда погонини ўзи юлиб, аёл кишини қасддан айблашга уринган ИИБ ходими жазосиз қолди

Самарқандда ИИБ ходими погонини ўзи юлиб, аёл кишини қасддан айблашга уринганди, суд ҳам бунинг учун аёлга чора кўрганди. ИИВ ўз ходимига нисбатан ҳужжатларни прокуратурага юборганди. «Газета.uz»га Бош прокуратура маълум қилишича, ИИБ ходимларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаган.

Бензин нархини сунъий оширган АЁҚШларга чора кўрилади — Антимонополия қўмитаси

Биржа савдоларидаги бензин нархи ўсиши 10 кундан кейин АЁҚШлардаги нархларга таъсир қилиши мумкин. Бироқ айрим ҳудудларда аллақачон Аи-80 бензини нархи ошмоқда. Антимонополия қўмитаси бензинга талаб ошган вақтда нархни асоссиз ошираётган АЁҚШларга тегишли чора кўрилишини маълум қилди.

Тошкент шаҳрининг ўзида 100 нафардан ортиқ бемор коронавирусга чалинди

6 декабрь, сешанба куни Ўзбекистонда 157 (бир кун аввал 120) кишида коронавирус аниқланиб, уларнинг 106 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди.