21 ноябрдан бери хизмат кўрсатмаётган метронинг ер «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат 6 декабрдан бошлаб фаолиятини қайта тиклади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу вақт ичида Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналиши 6 ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини демонтаж ва монтаж ишлари амалга оширилиши айтилганди.