Суратдаги бетакрор Мальдив ороллари — гўзаллиги ва нафислиги билан ўзига мафтун қилади, ва кўп одамлар у ерда дам олишни орзу қилади. Лекин сайёҳларни орзудаги сафарга йўл олишдан турли стереотиплар тўхтатиб туради.

Asialuxe Travel компанияси Мальдив ҳақидаги кўп тарқалган стереотипларни парчалаб, нима учун бир қарорга келиш ва энг яқин санада оролларга тур харид қилиш кераклигини тушунтириб берди.

1 стереотип: Мальдивда дам олиш қиммат

Аслини олганда, дам олиш нархи қандай Мальдивни кўришни хоҳлашингизга боғлиқ. Миллий туроператор саёҳатчиларга жойлашувнинг ҳамёнбоп варианти — гестхаусларни таклиф қилади. Бу маҳаллий оролларда жойлашган шинам бутик-меҳмонхоналардир. Гестхауслар ҳам ўз меҳмонларига яхши сервис ва турли овқатланларни тақдим этади, оппоқ қумли пляжлар ва бошқа кўнгилочар машғулотлар ҳам курортдагиларидан қолишмайди. Бундай мажмуавий туристик тўпламлар нархи катта ёшли бир киши учун 13,2 млн сўмдан бошланади.


Агар сиз тинч, максимал даражада қулай бўлган ва All Inclusive тизимига эга жойда дам олишни хоҳласангиз, Asialuxe Travel сизга курорт-меҳмонхоналарни танлашни тавсия қилади. Нархлар бир киши учун 25 млн сўмдан бошланади.

2 стереотип: Мальдив ороллари жуда узоқда жойлашган

2022 йил 23 декабрдан Asialuxe Travel миллий туроператори ва Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент — Мале — Тошкент йўналиши бўйича узоқ кутилган чартер рейсларни йўлга қўймоқда. Шу сабабли Мальдив сиз ўйлаганингиздан кўра анча яқинроқ. Қулай ва хавфсиз шароитларда бор-йўғи 5,5 соатда Мальдив оролларига етиб бориш мумкин.


3 стереотип: Мальдивда дам олиш зерикарли

Мальдив оролларида барча ёшдагиларга мос келадиган кўплаб кўнгилочар машғулотлар бор. Ҳинд океанининг бой сув ости дунёсига шўнғиш, оролдаги турли жойларни ўрганиш, сув сафариси, балиқ овлаш, ой нури остида тунги сайр, SPA-муолажалар — буларнинг барчаси ҳар бир сайёҳ учун мавжуд. Болалар эса вақтларини болалар клубида қувноқ ўтказиши ёки аниматорлар билан интерактив машғулотларда қатнашишлари мумкин.


4 стереотип: Мальдив — фақат янги турмуш қурганлар учун

Албатта, оролларда муҳаббат ҳақида фильмлар олишади, Instagram`да эса жуфтликларнинг бетакрор расмлари ва рилсларини кўриш мумкин, лекин Мальдивда турли тарзда дам олиш имконияти мавжуд. Янги оилалар учун — бу сокинлик ва романтика. Фарзандли жуфтликлар учун эса — бу барча хизматларга эга курорт демакдир. Қувноқ жамоалар учун — бу кўплаб саргузаштлар ва ўйин-кулги маскани ҳисобланади. Мальдивнинг катта афзаллиги шундаки, бу ерда ҳар бир киши ўзига маъқул келадиган машғулотни топа олади.


5 стереотип: Мальдив — хавфли жой

Мальдивда ҳаёт учун хавфли бўлган акулалар яшайди, деб хато тахмин қилишади. Аслини олганда, Мальдивнинг сув ости дунёси жуда бой, қирғоқларда эса инсонлар учун хавфсиз акулалар сузиб юриши мумкин. Риф-акула, nurse-акула ва ҳатто баҳайбат кит-акула ҳам одам учун хавфсиз ҳисобланади. Баъзи сайёҳлар акулалар билан сузиш учун махсус экскурциялар ҳам харид қилишади.


Узоқ кутилган таътил учун Мальдив оролларини танлаб, ўнлаб яхши ва ёмон жиҳатларни учратиш мумкин. Лекин бир нарса аниқ — Мальдивни ҳар бир киши ўз ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта кўриши керак, деб ҳисоблайди Asialuxe Travel.

Йўналишлар, нархлар ва парвоз шартлари ҳақидаги батафсил маълумотни компания сайтида ва (+998) 71 201−77−77, (+998) 71−211−22−22 телефонлари орқали билиб олишингиз мумкин.

Туристик тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун Google Play ва AppStore орқали Asialuxe Travel мобиль иловасини юклаб олсангиз бўлади.

Мальдивга туристик тўпламларни Asialuxe Travel компаниясининг сотув офисларида ва Ўзбекистоннинг барча сайёҳлик агентликларида топишингиз мумкин.

Asialuxe Travel — сизнинг миллий туроператорингиз.

Сайт: asialuxe.uz
Telegram-канал: t.me/Asialuxe
Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқлари асосида.