Қарши шаҳрида Cobalt пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вояга етмаган фуқарони уриб юбориб, йўловчига ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетгани хабар қилинганди.

ЙҲХХнинг маълум қилишича, вилоят миқёсида автомашинани қидириш ишлари олиб борилди. Натижада Cobalt ҳамда унинг ҳайдовчиси топилди.

ЙТҲ юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 1-қисми (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.