Ҳозирги кунда муносиб кадларни топиш мураккаб ва узоқ жараёндир. Компаниялар инсофсиз иш изловчиларга дуч келмоқдалар, улар томонидан нотўғри иш тажрибасини кўрсатиш, телефон орқали белгиланган суҳбатларга келмай қолиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

Муносиб кадрларнинг етишмаслиги ҳар қандай корхонанинг асосий «оғриқли нуқтасидир». Жамият, технологиялар, дунёқарашлар шиддат билан ривожланишда давом этмоқда. Ҳар қандай бизнес фақат замон билан ҳамнафас бўлгандагина ривожланиши мумкин. Вақт — бу пул. Бизнеслар кенгайгани сари рақобат ҳам ортиб бормоқда. Катта шаҳарлар тобора ўзларига бўлган жозибадорликни ошириш ҳисобига асосий инсон капиталини ҳам жалб қилмоқда.

Сўнгги йиллардаги бозор таҳлили кекса авлод тадбиркорлик коникмаларини ривожлантиришда қийналади деган хулосага олиб келади. Капиталистик тизимга ўтиш улар учун жуда қийин. Ёш авлод эса — бошқача, уларнинг таълими етарли даражада эмас, амалий кўникмалар кам ёки умуман йўқ ва амбициялар, шу жумладан, иш ҳақи бўйича кутилмалари юқори бўлиши мумкин.

Бундай вазиятда компаниялар қандай йўл тутгани маъқул?

Ҳозирги шароитда фақат биргина йўл бор — мақсадли равишда ходимларни ривожлантириш билан шуғулланиш керак. Бу ерда гап нафақат ходимлар учун курслар сотиб олиш, балки комплекс ёндашув ҳақида кетмоқда. Комплекс ёндашув ходимнинг шахсий ривожланишини, унинг малакасини корхона учун зарур бўлган тарзда такомиллаштириш, қадриятлар тизимини, яъни корхона маданиятини жорий этишни, HR-брендини яратишни ўз ичига олади.

HR бўлими ходимларни ривожлантириш жараёни билан сифатли шуғулланиши учун уларнинг кундалик вақтларининг асосий қисмини олувчи иш, яъни ходимларни ишга олиш жараёни — рекрутментни оптималлаштиришни талаб этади. Бу соҳани автоматлаштириш осон ва бозорда тайёр ечимлар мавжуд. Булар номзодларни бошқариш тизимлари (Applicant tracking system — ATS) деб юритилади.

Масалан, ISH.UZ тизими, HH.uz ва бошқа қатор иш излаш сайтлари билан интеграция йўлга қўйган. Ўзбекистон бозорида шунга ўхшаш бошқа тизимлар ҳам мавжуд. Улар функциялар тўплами ва интерфейси, аналитик имкониятлари, ўрнатиш формати, интеграция қилинган иш излаш сайтлари сони, ижтимоий тармоқлар ва мос келадиган мессенжерлар билан ажралиб туради.

ISH.UZ — бу миллий тизим. Бозорда турли хил хорижий ечимлар ҳам мавжуд, аммо Ўзбекистон Республикасининг 2 июль 2019 йилдаги «Шахсий маълумотлар тўғрисидаги» ЎРҚ-547- сон қонунига мувофиқ, ходимлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши кераклигини инобатга олинса, бу хорижий ечимлар билан ишлаш бир қанча ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин.

МДҲ ҳудудидаги HR-Tech бозори энди ривожланиш босқичида, шунинг учун ишга қабул қилишнинг барча муаммоларига ечим бўла оладиган мукаммал тизим ҳали мавжуд эмас. Хизматлар ўз имкониятларини фаол равишда кенгайтирмоқда, ҳозирда бозорда энг мослашувчан хизматлардан бири — ISH.UZ. Хизматга бир йиллик обунага эга бўлганда улар фойданалувчи компаниянинг тизимлари билан деярли ҳар қандай интеграцияни амалга ошириш имкониятига эгалар.

Бугунги кунда ISH.UZ ATS`нинг асосий функциялари:

  • ижтимоий тармоқлардан ва иш қидириш сайтларидан резюмеларни йиғиш;
  • номзодларнинг ягона базасини шакллантириш;
  • ҳар бир номзоднинг тарихини сақлаб бориш;
  • бўлимлар ва менежерлар томонидан ваканcия учун аризалар яратиш (ўзига керакли ходим учун);
  • аризалар ва номзодларни компания ичидаги манфаатдор томонлар (раҳбарлар, хавфсизлик ходимлари) билан келишиш;
  • иш изловчиларга таклифларни шакллантириш (автоматик хабарлар);
  • тизимдан номзодлар билан ёзишмалар (почта, СМС, мессенжерлар);
  • суҳбатларни белгилаш ва иштирокчиларни календарга киритиш;
  • тестларни юбориш (номзодлар ваканцияга таклиф юбориш жараёнида ечишади);
  • ҳисоботларни шакллантириш.

Ўртача автоматлаштириш HR-бўлимининг вақтини 20−50% гача тежайди, бу эса компанияга барқарор HR-брендини яратишга ва кадрлар алмашинувини камайтиришга ёрдам беради, бунинг натижасида компания йилига ҳар бир лавозим бўйича ходимнинг ўртача беш иш ҳақисига тенг пул миқдорини ўзида сақлаб қола олади.

Ҳамкорлик материали.