28 февраль куни соат 15:40 да Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан оқиб ўтувчи Занг каналига юк машинаси тушиб кетди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Зудлик билан воқеа жойига ФВБ ёнғин қутқарув отиряди етиб борган. Махсус техникалар ёрдамида юк машинаси каналдан чиқариб олинган.

Воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.