7 май куни соат 23:30 атрофида Сурхондарё вилояти Узун туманида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.

Тумандан ўтган 4К-620 йўлининг 51-километрида Денов йўналишидан ҳаракатланиб келаётган Gentra ҳайдовчиси хавфли бурилишларга эътибор бермай чалғиши сабабли жарликка тушиб кетган.

Оқибатда машинада бўлган бир фуқаро ҳодиса жойида ҳалок бўлган, яна бири эса Узун тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимида вафот этган.

ЙҲХБ ходимининг сўзларига кўра, йўл 4-тоифали бўлиб, тоғли йўл бўлгани сабабли етарлича йўл белгилари ўрнатилган. Қолаверса, йўл четларига сунъий тўсиқлар қўйилган. Шунга қарамай, ҳайдовчи ЙТҲ келиб чиқишига сабаб бўлган.